Фото: Getty Images
Италиялик нейрофизиологлар трансчаноқ магнит стимуляцияси ёрдамида бир гуруҳ кўнгиллилар миясидан ёқимсиз хотираларни ўчириб ташлашга муваффақ бўлди. Олимлар ушбу технология асосида посттравматик стресс синдроми ва бошқа руҳий бузилишларни даволаш усулларини яратиш ниятида, деб хабар беради Current Biology.
«Тажрибалар шуни кўрсатдики, биз узоқ вақт сақланиб келган потенциал ёқимсиз ва травматик хотираларни ўзгартира оламиз. Бу реабилитация ва клиник тиббиёт нуқтаи назаридан жуда муҳим. Бизнинг усулдан турли мақсадларда, хусусан, посттравматик стресс бузилишларида ҳам фойдаланиш мумкин», — дейди тадқиқот муаллифларидан бири, Болонья университети профессори Жузеппе ди Пеллегрино.
Трансчаноқ магнит стимуляцияси жараёнида магнит сигналларининг турли частоталари ёрдамида бош миянинг исталган қисмидаги фаолликни контактсиз ошириш ёки камайтириш мумкин. Ушбу сигналлар мияга кириб, электр импусларни ҳосил қилади, у эса ўз навбатида ўша соҳадаги нерв тўқималари характерини ўзгартиради.
Ди Пеллегрино раҳбарлигидаги олимларнинг таъкидлашича, бу каби қурилма ёрдамида мияда қолиб кетган ёқимсиз хотираларни ўчириб ташлаш мумкин.
Тадқиқотчилар кўнгиллиларга нейтрал суратлар жамланмасини кўрсатиб, даврий равишда бироз оғриқли электрошок зарбаларини юбориб турган. Натижада тадқиқот иштирокчиларида кўп ўтмай ушбу суратлар ва ток зарбалари ўртасида боғлиқлик юзага келган.
Орадан бир неча кун ўтгач олимлар уларни иккинчи бор тажрибадан ўтишга таклиф этиб, электрошок ёрдамида ўша суратларга оид хотираларни қайта тиклашга уринган. Бу вақтда нейрофизиологлар трансчаноқ магнит стимуляцияси ёрдамида миянинг турли нуқталаридаги нейрон занжирларини «пайпаслаб», салбий хотираларни ўчиришга уринган.
Эртаси куни кўнгиллилар хотираси суратлар ёрдамида яна бир бор текширилган. Маълум бўлишича, миянинг префронтал қобиғининг маълум қисмига юборилган стимуляция ростдан ҳам тажриба иштирокчиларини ўтган кунги қўрқув ва ёқимсиз ҳиссиётлардан халос этган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”