Microsoft корпорацияси TikTok ижтимоий тармоғи улушини сотиб олишга қизиқмоқда. Бу ҳақда , The New York Times (NYT) нашри хабар берди.
Нашр манбасининг сўзларига кўра, Microsoft бу борада Хитойнинг ByteDance компанияси билан музокара олиб бормоқда. TikTok ижтимоий тармоғини ушбу компания ишлаб чиққан. Музокаралар қайси босқичда эканлиги хабар қилинмаган.
Reuters агентлигининг маълумот беришича, ғарблик инвесторлар TikTok учун 50 млрд доллар таклиф қилмоқда.
Аввароқ Bloomberg АҚШ президенти Дональд Трамп TikTok иловасининг Америка ҳудудида ишлашига тақиқ жорий этмоқчи эканлиги ҳақида ёзганди.
АҚШ президенти маъмурияти TikTok ва WeChat Америка фуқароларига оид маълумотларни йиғишда қўлланилиши мумкин деб ҳисобламоқда.
TikTok 2018 йилда фойдаланувчилар эътиборига ҳавола этилган. У қисқа қидеолар яратиш ва томоша қилиш учун мўлжалланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”