15:50 / 18.08.2020
3 118

Энг бозори чаққон смартфон номи маълум бўлди

Энг бозори чаққон смартфон номи маълум бўлди
Фото: «Forbes»
«Apple» компанияси 2-чорак молиявий натижаларини маълум қиларкан, «iPhone 11» Хитойда энг яхши сотилган смартфон бўлганини таъкидлаганди. Энди ушбу маълумотларни «Counterpoint» экспертлари ҳам тасдиқлашди: «iPhone 11» нафақат Хитой, балки дунёнинг бошқа йирик бозорлари ҳам етакчиси экан.

«iPhone 11». Фото: «iPhones.ru»
Тадқиқотларга кўра, 2020 йил 2-чорагида «Apple» смартфони кўп сотилиш бобида Хитойда «Oppo A8», «Honor 9X», «Vivo Y3» ҳамда «Huawei Mate 30 5G»ни ортда қолдириб, «кучли бешлик» етакчисига айланди. Ҳолбуки, булардан фақат «iPhone 11» ва «Huawei Mate 30» премиум-сегментга мансуб, қолганлари арзон смартфонлар, таъкидлайди «Gizchina».

Ўтган йилги «айфон» («iPhone 11»), қолаверса, АҚШ (бозорнинг 16 фоизи), Германия (11 фоиз), Буюк Британия (12 фоиз) ва Япония (19 фоиз)да энг кўп сотилган смартфон. Умуман олганда, «айфон» ишқибозлари Буюк Британия (етакчи тўртлик — «iPhone 11», «iPhone Xr», «iPhone SE» ва «iPhone 7») ва Япония (етакчи учлик — «iPhone 11», «iPhone 11 Pro» ва «iPhone 7»)да жуда кўп.

«Samsung Galaxy A51». Фото: «iXBT.com»
Аммо бу йирик бозорларни фақат «айфонлар» эгаллаб олганини англатмайди. Масалан, Францияда кичик устунлик (8 фоиз) «Samsung Galaxy A51» томонида(«iPhone 11» улуши 7 фоиз), Ҳиндистонда етакчи бешликда «Redmi»лар ҳукмрон, Жанубий Кореяда эса «Samsung» пешқадам.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Энг бозори чаққон смартфон номи маълум бўлди