2020 йилнинг август ойида Humans Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожланитириш вазирлигидан лицензия олди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилди.
"Биз мобил операторимизни ишга тушириш учун барча лицензияларни қўлга киритдик. Энди Humans - Ўзбекистондаги бешинчи алоқа оператори. Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш учун бизнинг лицензиямиз: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан берилган АА 0007069-сонли рухсатнома. Humans телефон рақамлари +998 (33) билан бошланади.
Афсуски, карантин чекловлари ва офиснинг масофавий иш тартибига ўтиши режаларимизга ўз таъсирини кўрсатди. Шунинг учун уяли операторнинг пулли хизматларидан ва Ҳуманс банк картасидан сентябрь ойида фойдаланиш мумкин бўлади.
Бизни қўллаб-қувватлаганингиз ва кутганингиз учун миннатдорчилик сифатида Ҳуманс.уз иловасини ҳозиргача юклаб олиб, унга банк картасини боғлаган ҳар бир кишига 15 мингдан бонус сўмларини ўтказиб бердик.
Бу қувончли хабарларнинг ҳаммаси эмас. Биринчидан, якунланиши кутилган бонус дастурининг муддатлари узайтирилади. Биз ушбу дастур сизга маъқул келганини кўриб турибмиз ва ундан фойдаланишда давом этишингизни хоҳлаймиз. Иккинчидан, тўпланган кешбек ва бонуслар билан энди мобил алоқанинг барча хизматларига тўлов қилиш мумкин. Humans'нинг кешбек ва бонуслари алоқа учун чегирмалардан кўра афзалроқ. Humans иловаси орқали йиғилган барча маблағларни яқинларингизга қўнғироқ қилиш, интернетдан фойдаланиш ёки чиройли рақамни қўлга киритиш учун сарфлашингиз мумкин.
19 августдан бошлаб ноёб таклифлар учун тўлов қилиш ва SIM-карталарга олдиндан буюртма бериш имкони пайдо бўлади. 1 сентябрдан карталарни Humans'нинг хизмат кўрсатиш офисларидан сотиб олиш ёки курьер орқали уйга етказишга буюртма бериш мумкин бўлади. Биз Humans SIM-карталари ва банк карталарини Ўзбекистоннинг исталган ҳудудига бепул етказиб берамиз.
15 сентябргача олдиндан буюртма берган барча мижозларга «Депозит эвазига чекланмаган алоқа» хизматидан фойдаланиш имкони тақдим этилади. Ушбу хизматга уланган мижоз, агар унинг ҳисобида камида 300 000 UZS маблағ бўлса, бир ой давомида бепул ва чекланмаган алоқадан фойдаланиши мумкин бўлади" дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”