Фото: Engadget
iPhone 12 ҳақидаги миш-мишларнинг аксарияти қурилма процессори, янги экран ва батареялар сиғими ҳақида бўлди. Бироқ девайсларда камералар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, 2020 йилда миш-мишларга кўра, сенсорлар сифати ўзгармайди, деб ёзади TechRadar.
Аввалроқ iPhone 12 Pro Max’га 64 мегапикселли камера ўрнатилиши тўғрисида хабар берилганди. Komiya ники остидаги инсайдернинг ёзишича, бу ҳатто 2021 йилда ҳам содир бўлмайди. iPhone 12 авлодларига максимум 48 мегапикселли камера ўрнатилади.
2020 йил флагмани каттарган 12 мегапикселли сенсорларга эга бўлади. Катта ўлчам камерага кўпроқ ёруғлик олиш, кўплаб деталларни сақлаб қолиш имконини беради. Бундан ташқари, бу кам ёритилган жойларда ҳам сифатли суратга олишни таъминлайди. Таъкидлаш керакки, iPhone 12 созламаларида «Тунги режимни яхшилаш» функцияси мавжуд.
iPhone 12 Pro ҳамда iPhone 12 Pro Max лидарли учта камерага эга бўлиши кутилмоқда. Ушбу қурилмалар Smart HDR ишининг яхшилангани, тунги суратга олишнинг сифати билан мақтана олади, шунингдек, уларда уч карра оптик зум пайдо бўлиши мумкин (ҳозиргиларидан икки каррали зум мавжуд). Стандарт iPhone 12 худди iPhone 11 каби оддий иккиталик камерага эга бўлади.
Барча смартфонлар тезлиги ва автофокус сифати яхшиланади ҳамда тасвирни барқарорлаштирувчи янги технологияга эга бўлади. Афтидан гаджетлар сониясига 120 кадр частотали 4K-видео суратга олишни ва сониясига 240 кадрли секинлаштирилган 4K-видео тасвирга олишни ўрганиб олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»