
Фото: Samsung
Samsung компанияси кучли батареяга эга Galaxy М51 моделини тақдим этди. Бу ҳақда Жанубий Корея брендининг расмий сайтида маълум қилинди.
Смартфоннинг ўзига хос жиҳати сиғими 7000 мА/соатга тенг батареяга эга эканлигида. Бу каби аккумулятор қурилманинг икки кун қувватлантиришсиз ишлай олишини таъминлашга қодир.

Фото: Samsung
Гаджет Snapdragon 730 процессори, 6 гигабайт тезкор ва 128 гигабайт ички хотирага эга.

Фото: Samsung
Samsung Galaxy М51 модели органик ёруғлик диодга эга фаол матрицали 17 сантиметрга тенг FHD+ дисплейи билан жиҳозланган.
Камеранинг асосий модули 64 мегапикселлни, қўшимча иккита объективи эса 12 ва 5 мегапикселлни ташкил этади. Фронтал камераси 32 мегапикселлга тенг.

Фото: Samsung

Фото: Samsung
Смартфон нархи 300 еврони ташкил этмоқда, сотувга 11 сентябрдан чиқади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар