07:00 / 10.09.2020
644

Tik Tok августда дунёда энг кўп юклаб олинган иловага айланди

Tik Tok августда дунёда энг кўп юклаб олинган иловага айланди
Фото: Getty Images
Tik Tok қисқа видеороликлар иловаси август якунларига кўра энг кўп юклаб олинган илова бўлди. Бу ҳақда Sensor Tower таҳлилий хизмати маълум қилди.

Tik Tok юклаб олинишлар бўйича бирданига App Store ва Google Play дўконларида биринчи ўринни эгаллади. Август давомида дунё бўйича ушбу илова 63,3 миллион марта юклаб олинган. Уни энг кўп Бразилия ва Индонезия аҳолиси ўрнатган.

Иккинчи ўрин эса турли платформаларда бошқа-бошқа иловаларга насиб этди. Apple фойдаланувчилари ZOOM видеоалоқа иловасини кўпроқ кўчириб олган бўлса, Android фойдаланувчилари Snack Video иловасини юклаб олган. У Tik Tok сервисининг муқобили ҳисобланади.

Шунингдек, Facebook, Instagram ва WhatsApp дунё бўйича энг кўп юклаб олинган иловалар рўйхатидан ўрин олди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)