13:27 / 13.02.2021
3 419

Ўзбекистонликлар янги iPhone 12 Pro харид қилиши учун қанча вақт ишлаши керак?

Ўзбекистонликлар янги iPhone 12 Pro харид қилиши учун қанча вақт ишлаши керак?
Фото: IXBT
Picodi портали таҳлилчилари тадқиқот ўтказиб, дунёнинг қайси мамлакатида яшовчи аҳоли Apple’нинг янги маҳсулоти — 128 гигабайтли iPhone 12 Pro версияни харид қилиш имконига эга эканлигини аниқлади. Экспертлар гаджет нархини ўнлаб мамлакатлардаги аҳолининг ўртача иш ҳақи билан таққослаган. Нархидан қатъи назар янги флагман харидорлари эндиликда смартфон қутисидан қувватлантиргич ва наушникларни топа олмайди.

Кавказорти ва Марказий Осиё давлатларидаги ўртача маош инобатга олинадиган бўлса, янги флагманни сотиб олиш осон бўлмайди. Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Грузияда ўртача ойлик маош 1239,5 грузин ларисини (376 АҚШ доллар) ташкил этади. Шу сабабли ўртача маошга ишлайдиган грузин iPhone 12 Pro’ни харид қилиши учун 91 кун ишлаши лозим. Озарбайжонда эса вазият қуйидагича: ойлик маош 636,6 манат (375,5 АҚШ доллари) бўлиб, Apple’нинг янги маҳсулотини харид қилиш учун 92,3 кун ишлашига тўғри келади.

Фото: Picodi
Ўзбекистон ва Қирғизистонда iPhone 12 Pro 100 дан ортиқ иш кунига тўғри келади: мос равишда 123,9 ва 157,6 кун. Тожикистон аҳолиси эса янги iPhone учун 209,3 кун ишлашга мажбур.

Швейцария, АҚШ ва Австралияда аҳолисининг даромади юқорилиги сабаб ушбу мамлакатлар аҳолиси янги iPhone’ни мос равишда 4,4, 6,1 ва 6,6 иш куни давомида олинган маошларига харид қила олади.

Эслатиб ўтамиз, Apple октябрь ойидаги тақдимотида тўртта янги смартфонини намойиш этди: iPhone 12 Mini, iPhone 12, iPhone 12 Pro ва iPhone 12 Pro Max. Барча гаджетлар компаниянинг A14 Bionic процессорига эга бўлган. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, бу ҳозирги кунда бозорда мавжуд энг кучли мобил процессор ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонликлар янги iPhone 12 Pro харид қилиши учун қанча вақт ишлаши керак?