16:00 / 19.02.2021
1 718

Инсон организмидаги жараёнларни мониторинг қиладиган митти қурилма яратилди

Инсон организмидаги жараёнларни мониторинг қиладиган митти қурилма яратилди
Фото: New Atlas
Калифорния университети олимлари бир вақтнинг ўзида инсон танасидаги кимёвий, физик ва электрофизиологик сигналларни аниқлай оладиган почта маркасидек келадиган янги қурилмани яратди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

«Мазкур қурилма — эластик полимерларнинг юпқа қавати бўлиб, у терига қотирилади. Унинг ичига қон босими датчиги, тердаги сут кислотаси, кофеин ва алкоголь даражасини аниқлай оладиган кимёвий сенсор, тўқималар суюқлигидаги қанд миқдорини ўлчайдиган датчик ўрнатилган. Қурилма ташқи қувват манбайига уланади», — дейилади қурилма изоҳида.

Маълум қилинишича, қон босими датчиги ультратовуш сигналларни тана тўқималари орқали юборади ва артерияда ҳосил бўлган акс-садони сенсорлар сезиб, уни қурилмадаги кўрсаткичларга айлантиради. Кимёвий датчик терига тер орқали кириб борадиган дори воситаларини сепади ва шу орқали ушбу воситалар даражасини ўлчайди. Глюкоза датчиги худди шу мақсадда тўқималар суюқлигига кучсиз электр токини йўналтиради. Ушбу датчикларнинг барчаси бир-бирига халақит қилмаслиги учун тартиб билан полимер пластирга жойлаштирилган.

«Мазкур ихтиро гипертония ёки диабет билан оғриган инсонларга, шунингдек, доимий беморлар ҳаётининг муҳим кўрсаткичларини мониторинг қилиш керак бўладиган интенсив терапия палаталарига ёрдам бериши мумкин», — дейди олимлар.

Шунингдек, маълум қилинишича, ҳозирда мутахассислар қурилманинг янада кўпроқ датчикларга эга янги версияси устида иш бошлаган бўлиб, уни симсиз қурилмага айлантиришга умид қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Инсон организмидаги жараёнларни мониторинг қиладиган митти қурилма яратилди