2 042
General Motors компанияси оёқларни сиқилган ҳаво ёрдамида массаж қилувчи тизимни патентлади
Фото: УСПТО
АҚШ Товар белгилари ва патентлар идораси (USPTO) автомобилдаги йўловчилар оёғини массаж қилишга мўлжалланган пневматик тизим учун патент аризасини топширди, деб хабар беради Motor.
Ҳозирги кунда ўриндиқларга ўрнатилган массаж функциясини премиум синфига кирувчи кўплаб автомобилларда учратиш мумкин, бироқ General Motors концерни муҳандислари изланишларни давом эттириб, йўловчилар оёғини массаж қиладиган тизимни ўйлаб топди. Патент аризасида мураккаб пневматик конструкцияга изоҳ берилган бўлиб, у оёқни автомобиль полидаги ривожланган ҳаво айлантирувчи тизим ва уларга қотирилган сиқилган ҳавога эга баллонлар ёрдамида массаж қилади. Массаж барча йўловчилар учун мўлжалланган бўлиб, ҳайдовчи ундан фойдалана олмайди.
Албатта, товонларни массаж қилувчи пневматик тизимдан фойдаланиш учун йўловчи оёқ кийимини ечиши керак. Шу билан бирга, патентда оёққа келиб уриладиган ҳавонинг иситилиши ҳақида ҳеч нарса дейилмаган, шу сабабли тизимнинг фойдаси ҳозирча шубҳа остида қолмоқда.
Конструкциянинг мураккаблигини оқилона деб атаб бўлмайди — механик тизимдан фойдаланиш оптимал ва ишончли бўлган бўлар эди. Умуман олганда, пневматик массажнинг серияли ишлаб чиқаришдаги истиқболлари ҳақида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”