Логотип ўғирланганми? Суд «Chanel – Huawei иши»ни ёпди

Техно1 дақиқа ўқиш2.9K
Логотип ўғирланганми? Суд «Chanel – Huawei иши»ни ёпди
Чапда — «Huawei», ўнгда — «Chanel» логотипи.
Фото: «Ferra.ru»

Кийим-кечак ва модалар бизнесида нуфузли ўринга эга «Chanel» бренди тўрт йил илгари Хитой техногиганти «Huawei» компаниясини ўз логотипини ўзлаштиришда айблаб чиққанди. «Ferra.ru» ушбу можаро қандай якун топгани ҳақида ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Huawei» Европа иттифоқининг Интеллектуал мулк ташкилотида (EUIPO) компьютер қурилмаси учун ўз савдо белгисини рўйхатдан ўтказмоқчи бўлганида, бу белги «Chanel»га кўчирмакашлик бўлиб кўринган эди. Ташкилотга киритилган даъвода «Huawei» логотипидаги ўхшашликдан фойдаланиб, харидорларни чалғитиши мумкинлигига ишора қилинган.

Энди маълум бўлишича, EUIPO 2019 йилда «Chanel»нинг даъвосини асоссиз деб топган: мутахассислар ҳеч қандай ўхшашликни топишмаган, хитойликларнинг логотипи ҳеч кимни чалғитиши мумкинмас.

Бундан қаноатланмаган «Chanel»нинг шу ҳафта Люксембург судига даъво киритишга уриниши ҳам «ўхшамади».
«Муҳокама қилинаётган савдо белгилари умумий жиҳатларга эга эмас. Логотипларни рўйхатга олишда тақдим этилган кўринишда, ёнга бурмасдан таққослаш ўринли. Хусусан, «Chanel» белгиси нисбатан айланасимон, йўғон чизиқлардан иборат ва горизонтал жойлашган, «Huawei» белгиси эса — тик жойлашган. Демак, белгилар фарқ қилади», — дейилади суд трибунали қарорида.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?