21:26 / 14.05.2021
2 459

Xiaomi бўйинга осиб юриш мумкин бўлган вентиляторни яратди


Фото: GizChina
Xiaomi компанияси ўзининг ZMI бўлинмаси орқали йилнинг иссиқ вақтида ёрдам берадиган портатив вентиляторни тақдим этди, деб хабар беради IXBT.

ZMI Hanging Neck Folding Fan номини олган мазкур қурилма бўйинга осиб юриш учун мўлжалланган, бироқ уни қўлда олиб юриш ёки стол устига жойлаштириш мумкин.

Компания баёнотида айтилишича, вентиляторнинг эгилиш бурчагини 0 дан 120 даражагача бошқариш мумкин. Вентилятор оқ, пушти ва яшил рангларда сотувга чиқади, шу билан бирга, унга RGB ёритгичли ёруғлик диодлар ўрнатилади. Ёритиш эффектини қурилма корпусидаги тугма ёрдамида ўзгартириш мумкин.

Фото: GizChina
Гаджет чўткасиз двигатель ва еттита парракли вентилятордан иборат. У учта тезлик режимига эга ва тозалаш учун осон очиб-йиғилади. ZMI’дагиларнинг маълум қилишича, биринчи автоном тезлик ёрдамида қурилма 13 соат, иккинчисида — 8 соат, учинчисида — 4 соат ишлай олади. Қурилма USB-C разёми орқали қувватланади, жамланмасидан тегишли кабел ўрин олади.
Оғирлиги 130 граммни ташкил этадиган вентилятор 15 доллардан сотувга чиқади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi бўйинга осиб юриш мумкин бўлган вентиляторни яратди