Фото: IXBT
Huawei компанияси ўзи бошқариладиган янги транспорт воситаси — велосипед яратиш устида иш олиб бормоқда. Мазкур икки ғилдиракли велосипед катталар учун мўлжалланган, деб хабар беради IXBT.
Huawei’нинг муҳандис-ихтирочиларидан бири бўлган Чжихуэй Сзюн бу каби ғояга велосипедда аварияга учраб, жароҳат олганидан сўнг келган. Ҳайдовчисиз бошқариладиган велосипедни яратиш учун жамоага уни бутун бошли датчиклар жамланмасидан иборат автоматик бошқарув тизими, камера ва самарали аппарат платформаси билан жиҳозлашга тўғри келган.
Бундан ташқари, муҳандислар йўлдаги вазиятларни қабул қиладиган ва транспорт воситасини бошқарадиган алгоритмлар жамланмасидан фойдаланган. Камера ва датчиклар тўсиқларни аниқлайди, сунъий интеллект технологияси эса инсон аралашувисиз вазиятга баҳо бериш имконини беради.
Аввалига муҳандислар велосипеднинг автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимини моделлаштириб, унга транспорт воситасини ҳайдовчисиз бошқариш имконини берадиган қатор деталларни қўшган. Улар иккита катта чўткасиз двигатель ва рулни бошқариш тизимини қўшган, шундан сўнг, камерага саҳннинг чуқурлигини аниқлайдиган датчик, акселерометр, гироскоп ва лазерли далномер ўрнатилган. Велосипедга ўрнатилган литийли 6S батарея модели тахминан 2-3 соатга етади, асосий ҳисоблаш блокида Huawei Ascend 310 процессоридан фойдаланилган бўлиб, у ўриндиқ остида жойлашган.
Фото: IXBT
Шунингдек, велосипед мувозанатни таъминловчи тизим билан ҳам жиҳозланган бўлиб, у йўллардаги кичик оғишларга оид маълумотларни ҳам қайта ишлайди, орқа ғилдирак эса тепкиларсиз тўғридан-тўғри мотор орқали айлантирилади.
Велосипед ҳозирда тест жараёнларидан ўтиб бўлган, ихтирочилар унинг ишлай олишини тасдиқлаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди