Фото: Kyodo News
Япониядаги Nishida Shoun транспорт фирмаси президенти Масуми Нисида дизель ёнилғига янги экологик муқобил — рамён шўрвасининг ёғидан фойдаланишни ўйлаб топди, деб хабар беради Esquire.
Корхона чўчқа суякларидан тайёрланадиган шўрванинг ёғини озиқ-овқат чиқиндилари мойидан олинган ёнилғига аралаштиради. Нисиданинг айрим юк машиналари ҳозирда рамён биодизелида ҳаракатланмоқда, сентябрдан бошлаб компаниянинг барча — 170 юк машинаси шу каби усулдан фойдаланишга ўтади.
Масуми Нисидада рамён шўрвасидан фойдаланиш ғояси 2013 йилда пайдо бўлган. Унга рамёнлар тармоғининг оператори мурожаат қилиб, шўрва қолдиқларини йўқ қилишга қўшимча пул тўлашга мажбур бўлаётганини айтган. Шунда 74 ёшли Нисида ошхона шароитида шўрвадан ёғни ажратиб олиш қурилмасини яратган.
Айни вақтда Масуми Нисиданинг компанияси 2 мингга яқин ресторандан ёғ ва чиқинди мойларини сотиб олиб, улардан кунига 3 минг литргача ёнилғи ишлаб чиқармоқда.
«Аввалига кимё борасида ҳеч нарсага тушунмас эдим, барчаси тажриба ва хатоликлар орқали қилинди. Бироқ экологияга етаётган зарар муаммоси ортди, шунинг учун мен ривожландим ва бу ўз мевасини берди», — дейди тадбиркор.
Ўсимлик ёғларидан олинадиган биодизель ёнилғи анча экологик бўлиб, кўплаб давлатларда фойдаланилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди