08:36 / 09.04.2022
1 109

Россиялик IT-мутахассислар Ўзбекистонга интилмоқда

Россиялик IT-мутахассислар Ўзбекистонга интилмоқда
Россиянинг Украинага бостириб кириши IT-мутахассисларининг Совет Иттифоқининг собиқ ҳудудларига кетишга мажбур қилмоқда. Пахта етиштириш билан машҳур бўлган Ўзбекистон ҳукумати иқтисодиётни модернизация қилиш режалари фонида уларни жалб қилмоқда.

24 февралда Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг Ўзбекистон IT-мутахассислари ва компаниялари учун кўчириш дастурини жуда тезлик билан ишга туширди.

- Мунтазам равишда электр таъминоти узилиши, Twitter ва TikTok каби машҳур иловалар блоклаб қўйилган Ўзбекистон технологик бум учун эҳтимолий номзод бўлиб кўринмайди, — дейди WИОН

Ҳукумат маълумотларига кўра, визалар, жисмоний шахсларга уй-жой ва болалар парвариши, рўйхатдан ўтишда ёрдам бериш ва компанияларга солиқ имтиёзларини тақдим этувчи дастур аллақачон 2000 га яқин хорижлик IT-мутахассисларини жалб қилган.

Булар қаторида Россия фуқароси Анастасия Маркова ҳам бор. У яқинда Тошкентдаги IT-паркида жамоатчилик билан алоқалар бўйича менежер бўлиб иш бошлади.

22 ёшли Маркова апрель ойида Россияда турмушга чиқиши керак эди, бироқ у қаллиғи билан Москвадан Тошкентга келишга мажбур бўлди. Унинг қаллиғи ҳам Тошкентдаги IT-паркда компания ходими сифатида рўйхатдан ўтган. Ҳозирда улар Тошкентда яшаш учун доимий жой қидирмоқда.

Маркованинг айтишича, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан ўттиз йил ўтган бўлса-да Тошкентда рус тили кенг тарқалган ва у ўзини шаҳарда жуда қулай ҳис қилмоқда.

- Мамлакат бизни ўз мамлакати сифатида қабул қилди. Ўзбекистон халқи жуда дўстона ва меҳмондўст, — дейди у.

Тошкентдаги IT-паркда 550 га яқин компания жойлашган. 2028 йилга бориб Ўзбекистон IT-технологиялари экспортини 1 млрд долларга етказишни режа қилган. Бу эса 2021 йилги кўрсаткичдан 25 баробар кўпдир.

IT-парк аллақачон TashRush деб номланган кўчириш дастуридан фойдаланмоқда.

- Бу ном биз гувоҳ бўлаётган ҳодисага энг мос бўлиб туюлди, — дейди парк директори ўринбосари Баҳодир Аюпов.

Россия Электрон Алоқа Ассоциациясининг 22 март куни маълум қилишича, 50-70 минг мутахассис Россияни тарк этган ва шу ойда яна 100 мингга яқин мутахассис мамлакатдан чиқиб кетиши мумкин.

- Ўзбекистон бу соҳани ривожлантириш бўйича бошқа собиқ Совет давлатларидан орқада қолган. Мамлакатда кеч қишда энергия танқислиги кузатилади. Айни пайтда ҳатто Тошкентда ҳам электр энергиясининг узилиши ноодатий ҳол эмас, — дейилади таҳлилда.

Ўзбекистон ҳукумати ўтган ой Skype алоқа платформасидан узоқ муддатли блокировкани олиб ташлади.

Тахминан 35 млн аҳолига эга Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва «ВКонтакте» ижтимоий тармоқлари блокланган.

Бундай қийинчиликларга қарамай, россияликларнинг бир қисми ватанга қайтгандан кўра, Ўзбекистонда қолишни афзал кўришларини айтишмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Россиялик IT-мутахассислар Ўзбекистонга интилмоқда