Нефролог Вернер Ригель Германинг “Focus.de ”нашрига буйраклар саломатлигини асрайдиган энг оддий тавсиялари билан бўлишди.
Қандли диабет, юқори қон босими ва сийдик тизимидаги инфекциялар буйраклар саломатлигига зарар етказиши мумкин. Шу сабабли шифокор қон босими ва унда шакар миқдорини назорат қилишни тавсия қилди. Сийдик тизимининг касалликлари оғриқ, тез-тез чиқариш билан белги беради.
Мутахассис буйраклар учун 30 дақиқадан кам бўлмаган сайр ёки бир кунда 10 000 қадам юришни тавсия қилган. Бу мушакларни озиқ моддалар билан таъминлашни яхшилайди ва метаболизмни тезлаштиради.
Жумладан, мувозанатлаштирилган овқатланиш ҳам буйраклар саломатлигида жуда катта аҳамиятга эга. Шифокор–нефролог кунлик рационга мева-сабзавотларни қўшишни, энг камида ҳафтада бир маротаба балиқ истеъмол қилиш ва организмда туз ва оқсиллар миқдорини назорат қилишни тавсия қилди.
Шунингдек, бир кунда икки литр сув, мевали чой ва бир бокал вино истеъмол қилиш ҳам саломатлик учун яхши самара беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдор ходим ушланди