18:58 / 06.05.2022
1 604

Ёғли сочлар билан уй шароитида қандай курашиш керак?

Ёғли сочлар билан уй шароитида қандай курашиш керак?
Фото: Pinterest
Ёғли сочлар шампунда ювилгандан кейин бир неча соат ўтгач, яна аввалги ҳолига келади. Бундай вазиятга тушиб қолмаслик учун тўртта муҳим қоидага амал қилиш керак, деб ёзади «Radiokp.ru».

Биринчидан, сочни тез-тез ювиш тавсия этилмайди. Сартарош Пол Персивалнинг таъкидлашича, бу муаммони янада кучайтиради. «Агар соч ҳар куни ювилса, бош териси кўпроқ ёғ ишлаб чиқаришни бошлайди. Натижада ҳар куни сочни ювиш керак, деган туйғу қамраб олади», — дейди Пол Персивал.

Бироқ бу муаммони ҳал этиш мумкин. Сочларни ювиш сонини аста-секин камайтиришни бошлаш керак. Шунингдек, вақти-вақти билан қуруқ шампундан фойдаланиш мумкин.

Ортиқча ёғ, тер ва кирни йўқотиш учун уни илдиз майдонига суртиш тавсия этилади. «Агар бош териси таъсирчан бўлса, сочга аввал уни тароқ билан суртиб кўриш керак», — деб маслаҳат беради рангшунос Доминик Роуч.

Яна бир қоида шундаки, бу сочни парвариш қилиш воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ. Улар нафақат сочни оғирлаштиради, балки ёғли ҳам қилади. Пол Персивал силикон ва сулфатлардан узоқроқ туришга чақиради.

«Сочларни ювишдан кейин уларни совуқ сув билан чайинг — бу бош терисига ёрдам беради ва қон оқимини тартибга солади», — деб қўшимча қилади сартарош.

Мутахассислар сочларга тегинишни ҳам бир овоздан тақиқлайди. Улар, шунингдек, бошга турли хил аксессуар ва кўзойнаклар тақишдан қайтаради, чунки улар ҳам сочни ёғли бўлишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, қўллар ўрнига тароқдан фойдаланишни тавсия қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ёғли сочлар билан уй шароитида қандай курашиш керак?