Фото: Marie Claire
Сут жуда инжиқ маҳсулот бўлиб, у рациондаги барча маҳсулотлар билан ҳам мос келавермайди. Marie Claire нашри қандай маҳсулотлар билан бирга сут ичиш мумкинмаслигини маълум қилди.
Қаҳва
Мутахассисларнинг таъкидлашича, оқсил таъсирида кофеиннинг таъсири нейтраллашади. Бироз тетикликни ҳис қилишни истаганлар учун ушбу ичимликни соф ҳолда ичгани яхшироқдир. Акс ҳолда, таъсир тескари бўлади ва ошқозон ичимликнинг сўрилишига кўп қўшимча энергия сарфлайди.
Чой
Кўпчилик машҳур инглиз анъаналарини акс эттирган ҳолда кўк чойга сут қўшишни яхши кўради. Бироқ бундай комбинацияда чойнинг антиоксидант функцияси сут таъсирида камаяди ва организм бундан камроқ фойда олади.
Денгиз маҳсулотлари
Турли хил ҳайвонларнинг иккита маҳсулоти бир-бири билан яхши аралашмайди. Замонавий илмий тилда, икки хил турдаги оқсиллар ошқозонда учрашганда, зиддият юзага келади — уларнинг дозаси ошиб кетади. Организмнинг ошқозон-ичак тракти ва буйракларга зарар етказиши мумкин бўлган бундай юкни енгиши қийин.
Сабзавотлар
Бодринг сут билан ошқозонда ноқулайлик туғдиради. Улардан кейин помидор, қовоқча, брокколи ва сабзи туради. Бу маҳсулотларнинг барчаси ҳар қандай шаклда алоҳида-алоҳида истеъмол қилиниши керак, аммо сут билан бирлашганда улар ҳазмсизлик хавфини оширади.
Гўшт
Худди юқорида келтирилган турли оқсиллар каби ошқозон уни тўғри қабул қилмайди. Қаймоқ ва сутни сметана билан алмаштиришга ҳаракат қилиш тавися этилади. Таъми бироз ўзгаради, аммо организмда сут билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас