Фото: «Новий очаг»
Белда оғриқ пайдо бўлганда, одатдагидек оғриқ қолдирувчи дори воситалари билан муаммони бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Бироқ оғриқнинг сабабини аниқлаш ҳамда уни бир марта ва бутунлай ҳал қилиш муҳимроқдир, деб ёзади «Новий очаг».
Елка куракларида оғриқ пайдо бўладими?
Бунинг сабаби:
- ноқулай ҳолатда ўқиш: айланма креслода ўтириш ёки қорин билан ётиш;
- стул суянчиғига бел билан суянмасдан компьютерда ишлаш;
- мониторнинг жуда паст ўрнашуви.
Нима қилиш керак?
Бир соатгда камида бир марта туриб, чўзилиб, олдинга ва орқага эгилиб, қўлларни юқорига чўзиб, бош мулойимлик билан айлантирилади. Шунингдек, либос танлаётганда ўлчами мос ва матоси табиий пахта бўлиши керак. Акс ҳолда, ноқулай либослар аста-секин шу каби муаммоларни келтириб чиқаради.
Белнинг орқа қисмида оғриқ пайдо бўладими?
Бунинг сабаби:
- оғир нарса кўтариш;
- қаттиқ йиқилиш;
- кескин эгилиш ёки ҳаракат қилиш;
- юмшоқ тўшакда ухлаш.
Кўпинча белда оғриқ шикастланганда кузатилади, яъни нотўғри ҳаракат ёки ортиқча юк билан боғлиқ. Агар шундай бўлса, фақат бир неча кун дам олиб, оғриқ қўзғатувчи ҳаракатларни қилмаслик лозим.
Нима қилиш керак?
Идеал ҳолда, бошлаб олиш учун ҳовузга ёки ёгага бориш тавсия этилади. Юмшоқ матраслар — бу алоҳида муаммодир ва буни фақат унинг қаттиқроғига ўзгартириш орқали ҳал қилиш мумкин.
Оғриқ думғазада пайдо бўладими?
Бунинг сабаби:
- бир елкада оғир юк кўтариш;
- жуда баланд пошнали пойабзал кийиш;
- таглиги тўлиқ текис пойабзал кийиш;
- ҳайз кунининг яқинлиги;
- ҳомиладорлик.
Нима қилиш керак?
Эҳтимол, охирги масалаларнинг ечими осон бўлмайди. Пошнали туфлиларнинг эса баландлиги 5-6 сантиметр бўлиши кераклигини унутмаслик лозим. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади