23:05 / 25.05.2022
1 324

Қайси бири афзал: ферма сутими ёки қадоқлангани?

Қайси бири афзал: ферма сутими ёки қадоқлангани?
Фото: Marie Claire
Одамларга кўпинча фабрикада ишлаб чиқарилганлари, таърифига кўра, фермадаги сутларга қараганда ёмонроқ туюлади. Фермалардан келтирилган сут юқори сифатли маҳсулот сифатида қабул қилинади. Лекин уларнинг қай бирини танлаш керак? Marie Claire нашри ферма ҳамда қадоқланган сутнинг афзаллик томонларини маълум қилди.

Қадоқланган сут
Сут ишлаб чиқарувчи корхоналар сутни шахсий фермер хўжаликларидан сотиб олади. Кейин улар сутни қадоқланган шаклида сотади ёки сотиш ва сақлаш учун тайёрлайди: у пастеризация, стерилизация қилинади ва шундан кейингина қадоқланади. Бу ерда муаммо бир вақтнинг ўзида икки босқичда яширинган — биринчи навбатда, бу сут сифати. Харид қилинган маҳсулот барча давлат стандартларидан ўтган бўлса ҳам, у экологик тоза ва хавфсиз бўлиши шарт эмас. Шундай қилиб, сигир нима билан озиқлангани, унга қандай дорилар берилганини ва қандай шароитда сақланганини билиб бўлмайди.

Иккинчидан, сутни сотиш учун тайёрлаш босқичида бир қанча нарсалар содир бўлиши мумкин. Масалан, барча корхоналар ишлаб чиқариш стандартлари ва санитария меъёрларига мос келмайди, бунинг устига айнан ўша жойларда сут, бир томондан патоген бактериялардан тозаланиши, бошқа томондан фойдали хусусиятларни сақлаб қолиши керак.

Шу билан бирга, йирик ишлаб чиқарувчиларнинг муҳим афзаллиги бренднинг кучи ҳисобланади. Қоида тариқасида, йирик брендлар ўз обрўсини бор кучи билан ҳимоя қилади. Шунинг учун ном билан маҳсулот танлашда одатда кимдан харид қилаётганни билиш мумкин.

Ферма сути
Фермалардан сотиб олинадиган сут, сметана, творог ёки пишлоқ бўладими, барча сут маҳсулотлари лаборатория текширувидан ўтиши керак. Бу носоғлом маҳсулотларни истеъмол қилишнинг ҳалокатли оқибатларидан ҳимоя қиладиган муҳим нарса.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида ҳам чорвачи сигирини соғлом маҳсулотлар билан озиқлантиргани, унга гормонлар бермагани ва сигирни қандай жойларда ўтлаганини аниқлаш қийин. Бундан ташқари, ушбу ҳолда ҳам сутни пастеризация қилиш босқичлари ва қайта ишлаш, санитария шароитларини кузатиш деярли имконсиз.

Сутни қандай танлаш керак?
Бунинг бир неча варианти бор. Масалан, фермер танланади, унинг ишлаб чиқариш жойига мутахассис билан борилади, ҳайвонларнинг сақлаш шароитлари текширилади, ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари кузатиб борилади, сўнгра маҳсулот мустақил лабораторияга таҳлил қилиш учун топширилади ҳамда мутахассисдан хулоса олинади.

Яна бир вариант, дўконда сотилаётган брендларнинг ишлаб чиқариш технологиясини синчковлик билан ўрганиш, ушбу масала бўйича мутахассисларнинг фикри билан танишиш, фермерлар ва корхоналар ўртасида муросага эришганлар фойдасига танлов қилиш. Бу жуда янги ёндашув бўлиб, бутун дунёдаги кўплаб илғор компаниялар бунга интилмоқда.

Эксперт шарҳи: «Ҳар бир ишлаб чиқарувчи, ким бўлишидан қатъи назар: оддий фермерми ёки йирик компаниями, ҳар бир босқичда – ишлаб чиқаришдан тортиб то сотишгача бўлган босқичда маҳсулот сифатини аниқ назорат қилиш нақадар муҳимлигини тушуниши керак. Заводимиз ҳақида гапирадиган бўлсак, сут сифатини ҳатто фермер хўжаликларида ҳам назорат қиламиз. Завод вакиллари доимий равишда соғимларга бориб, хўжалик мутахассисларига маслаҳатлар, баъзан эса материаллар билан ёрдам беришади. Корхонага келаётган сут қабулхона, микробиологик ва физик-кимёвий лабораториялардан ташкил топган ишлаб чиқариш лабораториясининг доимий қаттиқ назоратида бўлади. Уларда нафақат сут, балки барча кирувчи хом ашё ва тайёр маҳсулотлар сифатини аниқлаш имконини берувчи энг замонавий ускуналар ўрнатилган.

Қабул қилиш лабораториясида сутнинг ҳар бир партияси таркибидаги соматик ҳужайралар, антибиотиклар ва ингибиторлар учун таҳлил қилинади, шунингдек, тозалик гуруҳи, ҳарорат, зичлик, кислоталилик, ёғнинг масса улуши, оқсилнинг масса улуши аниқланади. Микробиологик лаборатория сутни бактериал ифлосланиш учун текширади. Бундан ташқари, сут ва тайёр маҳсулотлар мунтазам равишда мустақил лабораторияларга топширилади ва бу сифат назоратини комплекс қилади
», — дейди сут ишлаб чиқариш компанияси бошлиғи Марина Савина.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қайси бири афзал: ферма сутими ёки қадоқлангани?