22:52 / 31.05.2022
2 485

Гўшт истеъмол қилиш тўхтатилса, организмда қандай ўзгариш юз беради?

Гўшт истеъмол қилиш тўхтатилса, организмда қандай ўзгариш юз беради?
Фото: «Caifolog.net»
Бугунда ҳам гўштнинг зарар ёки фойдали экани ҳақида 10 йил олдингига қараганда кўпроқ саволлар мавжуд. Гўштдан бутунлай воз кечиш керакми, деган саволга фан аниқ жавоб бермайди: агар ҳайвон оқсили рациондан бутунлай чиқариб ташланса, организмда нима бўлишини аниқлаш учун Elle нашри Real Clinic мутахассисига мурожаат қилди. Косметология, пластик жарроҳлик ва гормонал қариш институтининг диетологи Алена Владимировна Секинаeва барча саволларга жавоб берди.

«Вегетарианизм — бу гўштни тўлиқ ёки қисман рад этишга асосланган овқатланиш тизими. Вегетарианизмнинг машҳурлиги кўп йиллар давомида доимий равишда юқори бўлиб келмоқда: деярли барча ресторанларда асосий менюдан ташқари, вегетариан ва хом таомларнинг бутун рўйхати мавжуд. Қуйида гўштни рад этишнинг илмий нуқтаи назардан кўриб чиқамиз».

Вегетарианизмнинг яхши ёки ёмон экани ҳақида ҳеч қандай аниқ далил йўқ.

Бироқ вегетарианизмнинг афзалликлари ҳақида ҳар доим қуйидагилар қайд этилади.
  • Ўсимлик маҳсулотлари кам энергия қийматига эга. Бир томондан, сабзавотларнинг вазн йўқотишга ёрдам бериши яхши, лекин бу усулнинг мураккаблиги шундаки, тўйинганлик ҳисси жуда тез тарк этади.
  • Агар гўшт бутунлай сабзавот ва мевалар билан алмаштирилса, унда нафақат тери ости ёғини камайтириш, балки токсин ва шлакларни организмдан тозалаб ташлаш мумкин. Организмдаги метаболик жараёнларни меъёрлаштириш учун бундан яхшироқ нарса йўқ. Бироқ гўштдан воз кечишнинг 5 кунлик курси баъзида детоксни муваффақиятли бошлаш учун етарли. Ҳайвонларникидан фарқли ўлароқ, ўсимлик маҳсулотлари ножўя таъсирларга олиб келмайди, овқат ҳазм қилиш жараёнида инсон организмини парчаланиш маҳсулотлари билан заҳарламайди.
  • Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатадики, вегетарианизм тарафдорлари гипертония, қандли диабет ва юрак-қон томир касалликларидан камроқ азобланади.
  • Ўсимлик маҳсулотлари атеросклерознинг ривожланишига ҳисса қўшмайди, чунки улар атероген хусусиятга эга эмас.

Гўшт истеъмол қилмаслик семизлик, юрак-қон томир касалликлари ва иккинчи тоифа диабет хавфини камайтиради.

Аммо танганинг иккинч томони ҳам бор. Вегетарианизмнинг умумий камчиликлари аминокислоталар, темир, рух, кальций, D ва B12 витаминлари, тўйинмаган омега-3 ёғ кислоталари ва озиқ-овқат толаларининг етишмаслигидир. Бундан ташқари, ўсимлик оқсили кам аминокислота таркибига эга ва организм томонидан камроқ сўрилади. Вақт ўтиши билан оқсилнинг жиддий етишмаслиги иммунитет ва репродуктив тизимларнинг ишига таъсир қилиши мумкин.

Ҳайвонлардан олинган маҳсулотларда ўсимликларникига қараганда темир яхшироқ сўрилади. Шу билан бирга, ассимиляция бир-бирига боғлиқ бўлган омилларга боғлиқ: масалан, чой ва қаҳва таркибидаги танин, донли маҳсулотлар, ёнғоқ, уруғ ва дон таркибидаги фитик кислота каби темирнинг сўрилишини бузади. Бундан ташқари, соя оқсили темир билан эримайдиган бирикма ҳосил қилиши мумкин.

Шуни билиш керакки, сут ва тухумлар темирнинг етарли манбаи эмас, шунинг учун лакто-вегетарианлар ва вегетарианларда темир танқислиги кузатилади.

Ўсимлик маҳсулотлари омега-6 ёғ кислоталарига бой, аммо омега-3 уларда кам. Омега-3 ёғ кислоталари, жумладан, эикосапентаэноик кислота (ЭПК) ва докосаҳексаэноик кислота (ДҲА) ёки уларнинг проформаси, алфа-линоленик кислота (АЛА) юрак-қон томир, кўз ва мия ривожланиши учун муҳимдир. Агар бирор киши балиқ, тухум ёки кўп миқдорда денгиз ўтларини истеъмол қилса, унда омега-3 ёғ кислоталарининг етишмаслиги муаммоси пайдо бўлмайди.

Муаммони қандай ҳал қилиш мумкин: агар рационда денгиз маҳсулотлари ва тухум бўлмаса, унда зиғир уруғи, ёнғоқ, соя каби алфа-линоленик кислотанинг етарли манбаларини ўз ичига олишига эътибор қаратиш лозим. Тегишли қўшимчалар ёки тайёр нонушта билан бойитилган соя сутидан фойдаланиш мумкин.

Вегетарианлар ратционида қандай оқсиллар бўлиши керак?

Ўсимлик ва ҳайвон оқсиллари ўртасидаги асосий фарқ аминокислоталарнинг таркибидир.

Ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар барча муҳим аминокислоталарни ўз ичига олади, ўсимликда эса бир ёки бир нечта муҳим аминокислоталарнинг етишмаслиги мавжуд мумкин. Бундай ҳолда сут маҳсулотлари, соя истеъмол қилиш керак, керакли аминокислота таркиби билан сунъий равишда бойитилган маҳсулотдан фойдаланиш лозим.

Рух ҳайвонлар ва ўсимлик маҳсулотларида мавжуд. Бироқ донли маҳсулотлар, ёнғоқ, уруғ ва сояларда мавжуд бўлган фитик кислота рухнинг биологик мавжудлигини камайтиради. Маҳсулотларга ишлов беришнинг махсус усуллари — сувга бўктириш ва пишириш кукуни ёрдамида ивитиш — фитик кислотани камайтиради ва рухнинг биологик мавжудлигини оширади.

Вегетарианларда кальций етишмовчилиги муаммоси кальцийнинг сўрилишини камайтирадиган моддаларга (оксалатлар ва фитик кислоталар) ва пешобда кальцийнинг кўпайишига ёрдам берувчи ўсимлик оқсилларига бой озиқ-овқатларни истеъмол қилиш билан боғлиқ. Бу муаммо вегетарианларда кўпроқ аниқланади, чунки лакто-вегетарианлар сут ва сут маҳсулотларидан етарли миқдорда кальций олишлари мумкин.

Юқорида айтилганлардан вегетарианлар кальций етишмовчилигидан азият чекишлари шарт эмаслигини тушуниши керак, аммо агар бу муаммо аниқланса, озиқланиш хусусиятларига эътибор қаратиш лозим.

Кальцийга бой, аммо оксалат ва фитик кислотаси кам бўлган маҳсулотларга карам, хантал барглари, шолғом, брокколи, қуритилган анжир киради. Аммо бу маҳсулотлар билан ҳам организмнинг кальцийга бўлган эҳтиёжини тўлдириш қийин: бунинг учун уларни жуда кўп миқдорда истеъмол қилиш керак.

Фақат сут маҳсулотлари ва тухумларда B12 витамини етишмаслигини ҳисобга олсак, барча вегетарианлар унинг танқислигидан азият чекиши табиий. Шунга кўра, ҳар куни B12 витаминини бошқа манбалардан олиш керак: дори шаклида ёки сунъий равишда бойитилган маҳсулотлар билан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Гўшт истеъмол қилиш тўхтатилса, организмда қандай ўзгариш юз беради?