Фото: Pinterest
Гормонлар ҳар бир аёлнинг ҳаётида жуда муҳим рол ўйнайди: балоғат ёшидан бошлаб менопаузагача. Улар уйқу, репродуктив саломатлик, озиқ-овқатга бўлган эҳтиёж ва организмдаги бошқа нарсалар учун жавобгардир. Шунинг учун гормонал даражани нормал ушлаб туриш жуда муҳим. Аммо муаммо шундаки, бу жараёндаги ўзгаришларни кузатиш жуда қийин. The Voice Mag нашри гормонлар билан нимадир нотўғри эканини кўрсатадиган 5 та асосий белги рўйхатини тақдим этди.
Тўсатдан ҳуснбузарларнинг пайдо бўлиши
Агар аёлларнинг юз ёки елка соҳасида тўсатдан тошмалар пайдо бўлса, бу организмдаги гормонал ўзгаришларни кўрсатади. Мисол учун, андрогенларнинг паст даражаси фонида бошдан оёққача ҳуснбузар тошиши мумкин. Шунинг учун иккиланмасдан мутахассис кўригидан ўтиш лозим.
Кучли терлаш кузатилади
Терлашнинг кутилмаганда кўпайиши ҳам гормонал муаммони кўрсатиши мумкин. Улардан баъзилари фақат тана ҳароратини назорат қилади ва агар муаммо бўлса, уни ўзгартириши мумкин. Бу аломат кўпинча менопаузадаги аёлларда ҳам учрайди, гормонлар беқарор тарзда ишлаб чиқарила бошлаганда, ўта ёқимсиз терлаш кузатилади.
Вазн ўзгариб туради
Ҳеч қандай сабабсиз тўсатдан вазн ортдими? Бу, эҳтимол, танада ёғлар тўпланиши ва бунинг эвазига мушак массасининг йўқолишига олиб келадиган гормонлар туфайлидир. Масалан, юқори даражадаги эстроген ва кортизол энг кераксиз жойларда ёғ тўпланишига олиб келиши мумкин.
Соч тўкилиши ортади
Ҳаддан ташқари соч тўкилиши ҳам соғлиқ муаммоларидан дарак беради. Айниқса, қалқонсимон без гормонлари ва инсулиннинг бузилиши туфайли кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Тестостерон даражасининг ортиши сочлар тўкилиши билан таҳдид қилади. Ҳаммасини вақтида аниқлаш учун эндокринологга мурожаат қилиш лозим.
Иштаҳа назорати йўқолади
Организм очлик ва тўқлик ҳисси учун жавобгар бўлган гормонларни ҳам ишлаб чиқаради. Уларда бирор нарса нотўғри бўлса, очлик ҳужумлари бошланади. Бу эса ўз навбатида вазн ортишига олиб келади ва семизлик ҳам бир қанча касалликларга сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас