08:28 / 11.06.2022
1 492

Кимларга қизил гўшт истеъмол қилиш мумкин эмас?

Кимларга қизил гўшт истеъмол қилиш мумкин эмас?
Шифокор-нутрициолог Роксанна Эксаниниинг Eat This, Not That порталига маълум қилишича, юрак ва жигар касали билан оғриган беморларга қизил гўшт жиддий таъсир кўрсатади.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, қизил гўшт холестерин миқдорининг ошиши, шунингдек, қон босими кўтарилишига сабаб бўлиши, ҳатто саратон касалига олиб келиши мумкин.

Баъзи тадқиқотлар қизил гўшни кўп истеъмол қилиш диабет касаллигини ривожлантириши ва умр давомийлигини қисқартириши мумкинлигини тасдиқлайди”, - дейди нутрициолог.

Мутахасссиларнинг таъкидлашларича, қизил гўшт маҳсулотлари-сосиска, хот-дог, бекон ва бошқа озиқ-овқатлар таркибида туз кўплиги сабаб қон босимини ошириши мумкин

Холестерин миқдори юқори бўлган одамларга ҳам қизил гўшт истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Шунингдек, ушбу маҳсулотни alfa-gal синдроми яъни галактоза молекулаларига аллергик таъсири бор одамлар ҳам истеъмол қилмаслиги керак. Парҳезшунос Жонатан Вальдеснинг сўзларига кўра, гўшт истеъмол қилгандан сўнг бундай одамларда тошмалар, кўнгил айниши, қусиш, юрак оғриғи, ич кетиши, йўтал, қон босимининг кескин тушиб кетиши ва лаб, кўз ёки томоқнинг яллиғланишига олиб келиши мумкин.

Ва, албатта, юрак, жигар касалликларида қизил гўшт асло тавсия этилмайди. Чунки таркибида трансёғлар ва оқсиллар жуда кўп. Шунингдек, агар оила аъзоларида тўғри ичак саратони кузатилган бўлса, қизил ичак истеъмол қилиш мумкин эмас. Чунки бу касалликка чалинишга асосан қизил гўшт сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кимларга қизил гўшт истеъмол қилиш мумкин эмас?