15:26 / 17.06.2022
931

Ўзбекистонда республика тез тиббий ёрдам маркази ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда республика тез тиббий ёрдам маркази ташкил этилмоқда
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Президент “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиали тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида ташкил қилинмоқда ва тез тиббий ёрдам ягона вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилмоқда.

Марказ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги тез тиббий ёрдам фаолиятини республика бўйича мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда махсус автотранспорт воситалари (эҳтиёт қисмлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқалар), дори воситалари ва сарфлаш материаллари, тиббий жиҳозлар таъминоти марказ ҳудудий филиалларига ўтказилади.

Марказ ва унинг ҳудудий филиалларида ситуацион мувофиқлаштирувчи бўлимлар ташкил этилиб, туман (шаҳар) ва ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам тизими фаолиятини таҳлиллар асосида бошқаради ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги автохўжаликлар таркибидаги тез тиббий ёрдам автотранспорт воситалари марказ ҳудудий филиаллари таркибига ўтказилади ҳамда автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш аутсорсинг шартномалари асосида амалга оширилади.

Тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларида ёқилғи-мойлаш материаллари сарфи электрон дастур орқали назорат қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказ ва унинг ҳудудий филиаллари уставлари ва тузилмаларини тасдиқлайди. Бунда, марказ директорига, зарур ҳолларда, тасдиқланган тузилмаларга ходимлар чекланган умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ўзбекистонда республика тез тиббий ёрдам маркази ташкил этилмоқда