19:26 / 21.06.2022
1 433

Яширин тарзда кучли чарчоққа сабаб бўладиган 5 та ҳолат

Яширин тарзда кучли чарчоққа сабаб бўладиган 5 та ҳолат
Фото: Pinterest
Ўз вақтида уйғониш учун эртароқ уйқуга кетиб, тўсатдан ярим тунда уйғониб кетиш ҳолатлари кузатилади. Гўёки кимдандир қочаётгандек тонггача уйқу ҳам келмаслиги мумкин. Қолаверса, уйқусизлик ва олдиндаги оғир иш куни организмни ҳаддан ортиқ толиқтириб қўяди. Афсуски, яширин тарзда мунтазам чарчоққа олиб келувчи 5 та сабаб мавжуд. Elle нашри тақдим этган маълумотлар билан танишиб, муаммони бартараф этиш мумкин.

Бетартиб иш столи

Фақат иккита сўз — психологик чарчоқ. Аниқроғи, иш столидаги тартибсизликлар ва узоқ вақтдан бери тушунарсиз бўлган ҳужжатлар уюми. Психотерапевтнинг маълум қилишича, инсон кўз ўнгида қилиши керак бўлган ишлар қанчалик кўп бўлса, мияга кун давомида унинг ичига кирадиган маълумотни жамлаш ва фильтрлаш шунчалик қийин бўлади. Натижада, ҳаддан ташқари зўриқиш ва чарчоқ пайдо бўлади.

Режасиз овқатланиш

Тўғри режимда овқатланиш (ишни ўз вақтида бошлаш учун тушликни кечиктирмаслик ёки парҳезга кўра режалаштирилган газакларни ўтказиб юбориш) энергияни керакли даражада ушлаб туради ва уни ўз вақтида тўлдиради. Рационга эътибор бермаслик, билан, албатта, кучсизланиш мумкин. Нонушта қилишга вақт бўлмай ишлаш бошланади ва тетиклантириши учун қаҳва ичилади – бу куч қўшмайди, балки юрак фаолиятини вақтинча тезлаштиради. Тушликдан воз кечиш организмни керакли калориялардан маҳрум қилади ва тўйимли кечки овқат учун васвасага солади. Кечаси овқатланиб бўлгач дарҳол ухлашга ётилади. Ошқозон эса дам олмайди ва шунинг учун тонгда ҳам қорин очмайди. Ушбу ҳолатлар ҳар куни такрорланавергач, организм нотўғри ишлашдан чарчайди.

Машғулотларни ташлаб қўйиш

Ҳар қандай спорт машғулотини ўтказиб юбориш, одатда тушдан кейин сустлик кўринишида тескари таъсир кўрсатиши мумкин, яъни организмда узоқ вақтгача энергия бўлмайди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, эрталабки 20 дақиқалик жисмоний фаоллик кун бўйи куч ва маҳсулдорликни таъминлайди. Айниқса, офис креслосига қарамлар мунтазам равишда гимнастика ёки тушлик пайтида ҳеч бўлмаганда сайр қилишлари керак.

Темир танқислиги

Афсонавий Майо клиникасига кўра, темир танқислиги летаргия, асабийлашиш, заифлик ва диққатни жамлай олмасликка олиб келиши мумкин. Бу элемент кислородни ҳужайралар ва мушакларга ташиш учун жуда муҳимдир. Таблетка ва қўшимчалар харид қилишнинг ҳожати йўқ – рационга кўкатлар, тухум, ловия, ёғсиз мол гўшти ва ёнғоқларни қўшиш тавсия этилади, улар C витамини билан қўшилиб, темирнинг сўрилишини яхшилайди.

Меъёридан ортиқ ухлаш

Бу ғалати туйилиши мумкин, аммо ухлаш вақтини қисқартириш орқали уйқучанлик ва ҳолсизлик билан курашасиз. Гарвард Health нашрига кўра, уйқунинг миқдори эмас, балки сифати муҳим. Кўп уйқу аслида уйқуга кетиш вақтини оширади, дам олишнинг умумий сифатини бузади. Умуман олганда, нафақат узоқ ухлаш, балки жуда кўп ётиш — қўшимча дам олиш ҳам ҳеч қандай энергия бермайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Яширин тарзда кучли чарчоққа сабаб бўладиган 5 та ҳолат