22:45 / 21.06.2022
1 953

Истеъмол қилишдан олдин ўйлаб кўринг: Саратон хавфининг ошишига сабаб бўлувчи 9 та маҳсулот

Истеъмол қилишдан олдин ўйлаб кўринг: Саратон хавфининг ошишига сабаб бўлувчи 9 та маҳсулот
Фото: Marie Claire
Саратон касаллигига генетик мойиллиги бор инсонлар турмуш тарзига ва айниқса, нима истеъмол қилаётганига эътибор бериши керак. Marie Claire нашри саратон хавфини ошириши мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхатини тақдим этди.

Спиртли ичимликлар
2012 йилда Клиник Онкология журнали тадқиқотлардан бирини нашр этди, унга кўра дунёдаги барча янги саратон ҳолатларининг 5,5 фоизи спиртли ичимлик билан боғлиқ. Агар саратон касаллигига генетик мойиллик бўлса, спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечган маъқул.

Қизил гўшт
Яна бир олиб борилган тадқиқотга кўра, қизил гўштни мунтазам истеъмол қилиш йўғон ичак саратони хавфини оширади. Агар қариндошлардан бирортаси бу ёки бошқа саратон касаллигига чалинган бўлса, рационда мол ва бошқа турдаги қизил гўштни чеклашга ҳаракат қилиш лозим.

Соя соуси
Бир ош қошиқ соя соусида 1000 миллиграммгача натрий бўлиши мумкин. Бу натрийни ортиқча истеъмол қилиш, ўз навбатида, ошқозон саратонининг кенг тарқалган сабабидир. Худди шу сабабга кўра, барча ҳаддан ташқари шўр овқатлар ва ичимликлардан воз кечиш тавсия этилади.

Сут маҳсулотлари
Миллий саратон институти маълумотларига кўра, кальцийга бой рацион простата саратони ривожланиш хавфини оширади. Шунингдек, Гарвард шифокорларининг махсус тадқиқоти мавжуд бўлиб, у кунига 2-3 порция сут маҳсулотларини истеъмол қилиш простата саратони билан касалланишни 34 фоизга оширишини исботлади. Бундан ташқари, сут маҳсулотлари тухумдон саратони хавфини ошириши билан боғлиқ илмий далиллар мавжуд.

Тухум
Саратон олдини олиш тадқиқоти маълумолтарига кўра, ҳафтада камида учта тухум истеъмол қилган эркаклар простата саратони хавфини 81 фоизга оширади.

Картошка фри
«Узоқ қовурилган маҳсулотларда кансероген бирикмалари пайдо бўлиши мумкин», — дейди овқатланиш мутахассиси Лиза Ричардс. Кансерогенлар саратонни келтириб чиқарадиган моддалардир».

Ширинликлар
Шакар ва тозаланган углеводлар саратон хавфини оширадиган маҳсулотлардир. Пишириқлар эса иккаласига ҳам эга. Шунинг учун саратон касаллигига мойил бўлган одамлар учун ширинликларни кўп истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Қаҳва
Олимлар ҳали ҳам қаҳва саратон хавфини оширадими ёки йўқлигини аниқ билмайди. Шифокорлар қаҳвани рациондан бутунлай чиқариб ташлашни талаб қилмайди. Шунчаки саратон касаллигига мойил бўлган одамлар учун ҳафтасига шакарсиз ва сут қўшимчаларисиз 2-3 стакан қаҳва етарли бўлади.

Газли ичимликлар
Энг машҳур газланган ичимликлар ҳақиқий шакарнинг манбаи ҳисобланади. Шакар эса, ўз навбатида, кўкрак, йўғон ичак, эндометрия, қизилўнгач, ўт пуфаги, ошқозон, буйрак, жигар, тухумдон, ошқозон ости бези, тўғри ичак ва қалқонсимон без каби саратоннинг ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Истеъмол қилишдан олдин ўйлаб кўринг: Саратон хавфининг ошишига сабаб бўлувчи 9 та маҳсулот