Фото: Super Food
Шифокорларнинг маълум қилишича, фақат битта ва энг фойдали сабзавотни танлаш керак бўлса, унда бу брокколи бўлар эди. Биринчидан, бу сабзавот антиоксидант, Е витамини, калий, клетчатка ва магнийга бой. Ушбу витамин ва минераллар қон босимини пасайтиришга, қонда шакар миқдорини меъёрда сақлашга ёрдам беради ва ҳатто саратоннинг айрим шакллари хавфини камайтиради, деб ёзади «Новий очаг».
Аммо брокколининг фойдалари шу билан тугамайди — Journal оf Functional Foods журналида чоп этилган яқинда ўтказилган тадқиқот бу сабзавот ичаклар учун ажойиб халоскор бўлиши мумкинлигини тасдиқлади.
Брокколининг қандай фойдали хусусиятлари бор?
Тадқиқот муаллифлари, Пенсильвания университети олимлари тажриба учун сичқонларининг оддий рационига брокколи қўшиб, кузатишни бошлади. Натижада, сабзавотни мунтазам истеъмол қилган ҳайвонларда турли хил ичак касалликлари — биринчи навбатда, колит ва таъсирланган ичак синдроми белгилари сезиларли даражада камайганлиги маълум бўлди. Тадқиқот муаллифларининг брокколи одамларга бир хил таъсир кўрсатиши ва охир-оқибатда маълум ичак касалликларидан азият чекаётганларга ёрдам беришига ишончи комил.
Аммо брокколининг сири нимада? Тадқиқот муаллифларининг айтишича, брокколи меъдада индолокарбазол (ICZ) каби бошқа бирикмаларга парчаланадиган индол глюкозинолатлар деб аталадиган органик кимёвий моддаларни ўз ичига олади. ICZ ичак бактерияларининг соғлом сақлашга ёрдам беради, бу Крон касаллиги ва саратоннинг айрим турлари каби ичак шиллиқ қаватининг яллиғланиши натижасида келиб чиқадиган касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Брокколини қанча истеъмол қилиш керак?
Тадқиқот эгалари ичакларга ёрдам бериш учун кунига уч марта брокколи истеъмол қилишни тавсия қилади. Аммо брокколини ёқтирмайдиганлар унинг ўрнига Брюссель карамларини тановул қилиш мумкин: у брокколидан уч баравар кўп ICZ’га эга, яъни кунига бир порция карам ичак муаммолари учун кифоя қилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди