Тўкин-сочинлик ва фаровонлик рамзи бўлган узум мевасини каттаю-кичик бирдек севиб истеъмол қилади. Ушбу ширин меванинг саломатлик учун бир қатор фойдали жиҳатларидан ташқари, уни истеъмол қилишга қарши кўрсатмалар ҳам бўлиши мумкин. Sputnik Беларусь севимли маҳсулотнинг сифатлари ҳақида ҳикоя қилади.
Фойдали жиҳатлари
· Аёл организми учун узумнинг фойдаси кўп: мева сут безларида ўсмалар ривожланишини тўхтатади, шунингдек, ҳомиладор аёллар иммунитетини оширади.
· Шифокорлар узумни эркакларга ҳам кўп тавсия қилишади. Мева простата саратони касалликлиги ривожланишини олдини олади.
· Болалар организми учун ҳам ижобий таъсир қилади- иммунитет, нерв тизими ҳамда кўриш қобилиятини яхшилайди.
· Моддалар алмашинувини тиклайди, ортиқча сувни чиқариб ташлайди ва метаболизмни фаоллаштиради.
· Суякларни мустаҳкамлайди, қон ҳосил бўлишини рағбатлантиради (камқонликда жуда зарур), ҳамда тери ва ҳужайраларнинг эрта қаришини олдини олади.
· Узум иш кунидан сўнг тетиклик ва бардамликни сақлаб қолишга ёрдам беради, қувват беради.
Зарарли жиҳатлари
· Узум доналари таркибида шакар кўп. Шунинг учун фруктоза ҳазм қила олмайдиган, қандли диабетга чалинган ва, шунингдек, парҳезда бўлган инсонларга тавсия этилмайди.
· Унинг кўп “доза”си метеоризм, ва қорин шишишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, уйқусизликка ҳам сабаб бўлади. Айниқса, қон босими юқори бўлган инсонларга таъсири кўп.
· Узумни бошқа озиқ-овқатлар билан биргаликда истеъмол қилиш мумкин эмас. Бу ичакларда ферментацияга ва ошқозон-ичак тизимининг яллиғланишишга олиб келиши мумкин.
· Мевани ошқозон яраси ва гастритга чалинганлар истеъмол қилмаслиги керак. Шунингдек, болаларга беш ёшгача узум мумкин эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи