11:15 / 06.07.2022
1 701

Жазирама кунда нима ичиш керак? Чанқоқни қондиришнинг бир нечта усуллари

Жазирама кунда нима ичиш керак? Чанқоқни қондиришнинг бир нечта усуллари
Чарчоқ, бош айланиши, иш самарадорлигининг пасайиши ва паришонхотирлик сувсизланиш белгилари бўлиши мумкин. Суюқлик даражасинининг 1-2 фоизга камайиши умумий ҳолатга таъсир қилади.

Уйда тайёрланган лимонадлар

Фото: Getty Images
Сувга мева бўлаклари, янги резаворлар ва ялпиз қўшиб, лимонад тайёрланг. Масалан, қулупнай, ялпиз ва лайм ёки бодрингли лимонад тайёрланг 250 мл сувга яримта лимон шарбати солинг ва ингичка бўлакларга бўлинган бодринг қўшинг. Лимон шарбатини музлатиб, бодрингли сувга куб шаклида қўшишингиз ҳам мумкин. C, B5 ва магний витаминларига бой бўлган лимонад тери ҳужайраларида намликни сақлаб, уни қуришдан ҳимоя қилади.

Кокос суви

Фото: Getty Images
Америкалик мутахассислар томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кокос суви энг яхши табиий ичимликлардан бири. Унда деярли шакар ва калориялар бўлмайди, лекин сувсизланишни енгишга ёрдам берадиган калий, электролитлар, минераллар ва антиоксидантларга бой. Агар кокос сувининг таъми ёқмаса, уни мева шарбати ёки смузиларга қўшиш мумкин.

Сабзавот ва мевали смузи ва шарбатлар

Фото: Getty Images
Сабзавот ва мевалардан олинган смузи витаминларга бой ва нафақат сувсизланишни енгишга ёрдам беради, балки энергияга ҳам тўлдиради.

Янги сиқилган шарбат таркибида жуда кўп шакар бўлишини унутманг. Шарбат иложи борича фойдали бўлиши учун мутахассислар уларни шарбат чиқаргичда эмас, балки блендерда тайёрлашни маслаҳат беради.

Ёғи олинган ва ўсимлик сути

Фото: Getty Images
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёғсиз ёки ўсимлик сути — сули уни, соя, бодом, кокос — сув каби чанқоқни қондиради. Бундай суюқлик мувозанатини тезда тиклайди, чунки у углеводлар, оқсиллар ва электролитларга бой.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай ичимлик иссиқ ҳавода болалар учун фойдали бўлади - агар болангиз оддий сув ичишни истамаса, бир стакан ўсимлик сутини беришингиз мумкин.

Совуқ чой ва ўсимлик дамламалари

Фото: Getty Images
Яхна ичимлик тайёрлаш учун оддий чой ёрдам беради. Иссиқда кўк ва оқ чой ёки ройбуш ичган маъқул. Чойнакка апельсин пўсти ва лаванда, ялпиз, жамбил каби ўтларни қўшинг. Чойни 8-10 дақиқа давомида қайнатиб, кейин муз бўлакларини қўшиш керак.

Одатий чойга муқобил ўсимлик дамламалари ҳам бўлади. Мойчечак, наъматак, ясминли дамлама тайёрлашингиз ёки жамбил ва ялпиз каби ўтларни аралаштиришингиз мумкин. Ичимликка асал қўшиб, совутилган ҳолда ичиш лозим.

Иссиқда нима ичиш мумкин эмас?
Газли сув. Бу ичимлик чанқоқни қондирмайди, таркибида шакар ва калория миқдори юқори. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, доимий равишда газланган сув ичиш одати буйраклар фаолиятини бузиши мумкин.

Спиртли ичимликлар (шу жумладан, пиво ёки сидр каби алкоголсиз ичимликлар ҳам). У сийдик ҳайдовчи таъсирга эга ва организмдан суюқликни чиқариб ташлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Жазирама кунда нима ичиш керак? Чанқоқни қондиришнинг бир нечта усуллари