23:02 / 14.07.2022
1 493

Ҳақиқатми ёки уйдирма: вентилятор туфайли шамоллаб қолиш мумкинми?

Ҳақиқатми ёки уйдирма: вентилятор туфайли шамоллаб қолиш мумкинми?
Фото: Pinterest
«Вентилятор яқинида ўтирма, ундан кечаси фойдаланма — касал бўласан». Аксарият оналар фарзандини ёшлигиданоқ худди шу тарзда огоҳлантиради. Аммо ташвишланишга сабаб бўлса-да, ҳамма ҳам ушбу маслаҳатга қулоқ тутмайди. Grazia нашри ёзнинг иссиқ кунларида тун-у кун тўхтамай ишлатилаётган вентиляторнинг соғлиқ учун қанчалар хавфли экани ҳақида сўз юритди.

Вентилятор, албатта, соғлиқ учун кескин ҳарорат ўзгаришини келтириб чиқарадиган кондиционерчалик ўта хавфли эмас, лекин у билан ҳам иложи борича эҳтиёт бўлиш керак.

Агар иммунитет паст бўлса, унда вентиляторнинг қўшимча салқин ҳавоси шамоллаш учун кафолат бўла олади. Аммо ҳатто энг кучли ва соғлом одам ҳам елвизакда ўтирса, ўзини ўткир ҳаво оқимлари билан совутиб, касал бўлиб қолиши мумкин. Бу ташқаридаги иссиқ ҳавога қарамай, шамоллашга олиб келади.

Шунингдек, шифокорлар вентилятордан туни билан фойдаланишни тавсия этмайди. Чунки инсон ухлаётганда, танасининг оёқ ёки бош қисми очиқ қолади. Салқин ҳаво оқими эса шамоллаш ва мушакларнинг яллиғланишига олиб келиши мумкин. Тонгда эса бурун битиши ёки бел ва бўйинда оғриқ кузатилади.

Ёзда шамоллашнинг олдини олиш учун вентилятор яқинида камроқ ўтириш керак. Яхшиси, уни ҳақиқий енгил шабада тарқатувчи режимда ишлатиш лозим. Қолаверса, иммунитет заиф бўлса, душдан кейин ҳеч қачон сочларни қуритмаган ҳолда вентилятор олдида ўтириш тавсия этилмайди, акс ҳолда кучли ҳаво оқими жиддий касалликка олиб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ҳақиқатми ёки уйдирма: вентилятор туфайли шамоллаб қолиш мумкинми?