Ижтимоий тармоқларда телефондан кўп фойдаланиш оқибатида болалар кўзида сариқ парда ўсаётгани ва бу бора-бора кўз қорачиғини тўсиб қўйиши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатга «Кўз нури» клиникаси офталмологи Меҳруз Саидов «Шифобахш» каналига берган интервюсида изоҳ берди.
Кўз шифокори Меҳруз Саидовнинг таъкидлашича, тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
«Бу касаллик кўзга бирон бир суюқлик томизилиши оқибатида келиб чиқиши мумкин. Шунингдек, нотўғри овқатланиш ёки кўзга ёт жисм тушиши натижасида кўзда юз берган аллергик ҳолат бу шишишни келтириб чиқариши мумкин», – деди офталмолог. Ушбу касалликнинг клиник белгилари:
- кўзда ёшланиш;
- кўзда қизариш;
- кўзда қадалиш;
- кўзда қичишиш.
«Кўришга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда уй шароитида диазолин таблеткасини истеъмол қилиш мумкин», – деди кўз шифокори.
Мутахассиснинг алоҳида таъкидлашича, болаларнинг телефондан кўп фойдаланиши қўшимча касалликлар олиб келади.
Булар: кўзнинг қуриш синдроми, «ёлғондан минус», яъни бола узоқни яхши кўролмасликни бошлайди. Бу бора-бора «рост минусга» – узоқни яхши кўрмасликка олиб келиши мумкин.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»