Фото: «Zira.uz»
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Дониёр Алимов ёз кунларида муздай маҳсулотларнинг организмга таъсири ҳақида маълумот бериб, уларни истеъмол қилишнинг бир қатор салбий оқибатлари борлигини билдирди.
Мутахассис ёз чилласида шу каби маҳсулотлар (муздек сув, шарбат, музқаймоқ) истеъмолидан тийилиб туриш тавсия этилиши, бу ўринда гап фақат томоқ ёки бошқа ички аъзоларни шамоллатиб қўйишдагина эмаслигини айтди.
- "Оқсилга бой маҳсулотларни ҳазм қилиш учун организм ўзидан жуда кўп иссиқлик чиқариши керак. Бу жараён тиббиётда термогенез деб аталади. Содда қилиб тушунтираман. Жазирамада битта музқаймоқ едингиз. Вужудингиз қизиб турибди. Энди танангиз ошқозонга тушган ўша муздай маҳсулотни ҳазм қилиши зарур. Бунинг учун, аввало, уни нормал ҳароратгача қиздириши керак.
Бу жараён эса организмни зўриқтириши баробарида шундоқ ҳам иссиқ танада ҳарорат ошишига олиб келади. Оқибатда кучли чарчоқ ва ланжлик ҳисси юзага келади. Бош ёки юрак соҳасида оғриқлар пайдо бўлади. Шу маънода, ёз чилласида хона ҳароратида сув ичиш ва таом истеъмол қилиш тавсия этилади", — дейди у.
Таъкидланишича, баъзи маҳсулотлар буйраклар фаолияти бузилишига сабаб бўлиб, пешоб ажратиш жараёнини тезлаштиради. Бу эса организмнинг сувсизланишига олиб келади. Тарвуз, манго, арпабодиён, селдерей, қушқўнмас шулар жумласидан. Аччиқ қалампир таркибида капсаицин моддаси мавжуд. У танани бир муддат қиздиради. Аммо жазирама пайтида аччиқ овқат аҳволни янада ёмонлаштириши мумкин.
Қолаверса, қалампир иссиқ пайтда танада кучли терлашни ҳосил қилади. Оқибатда организм сезиларли миқдорда сув йўқотади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»