20:53 / 30.07.2022
2 183

Ухлашдан олдин истеъмол қилмаслик керак бўлган 5 та маҳсулот

Ухлашдан олдин истеъмол қилмаслик керак бўлган 5 та маҳсулот
Кофе хотиржам уйқуни қочирадиган ичимлик эканини ҳамма билади. Қуйидаги рўйхатда уйқусизликка олиб келадиган бошқа маҳсулотлар ҳам бор. Ушбу мақола орқали бу ҳақда билиб олишингиз мумкин.

Мол гўшти

Фото: «Lisa.ru»
Мол гўшти тўйимли маҳсулот, лекин уни ҳазм қилиш учун узоқ вақт керак бўлади. Гўштли овқатларни ётишдан 4 соат олдин истеъмол қилиш керак. Бундан ташқари, қизил гўшт кортизол (стресс гормони) ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Кечқурун қорнингиз очса, бутун донли нон ва курка гўштли бутерброд энг яхши танловдир. Мураккаб углеводлар ва парранда гўштининг комбинацияси серотонин (бахт гормони) ишлаб чиқаришга ёрдам беради.

Ловия
Дуккаклилар кўпинча жиғилдон қайнаши, қоринни шишиши, газ ҳосил бўлишига олиб келади. Бундай пайтда овқат ҳазм қилиш муаммолари ухлашга ёрдам бермайди. Ловия ўрнига нўхат билан товуқ гўшти еган маъқул, бу маҳсулотлар очликни мукаммал даражада қондиради.

Қаттиқ пишлоқ

Фото: «Lisa.ru»
Гоуда, эдам, тилзитер, маасдам каби ферментланган пишлоқлар тирамин аминокислотасини ўз ичига олади ва организмни тетиклаштиради. Уларни эрталаб ёки уйқуга кетишдан 3-4 соат олдин истеъмол қилган маъқул.

Аччиқ шоколад
Кўп миқдорда какао бўлган шоколад кофеин ва теобромин манбаи бўлиб, юрак уришини тезлаштиради, организмни уйқудан маҳрум қилади. Парҳезшунослар уйқусизликдан азият чекаётганлар учун соат 16 дан кейин ширинлик истеъмол қилишни тавсия этмайди. Энг яхши танлов: бир стакан олча шарбати ёки ёнғоқ. Иккала маҳсулот ҳам уйқу гормони бўлган мелатонинни ўз ичига олади.

Янги сабзавотлар

Фото: «Lisa.ru»
Янги сабзавотлар юқори клетчаткали таркиби туфайли овқатланиш оралиғида соғлом маҳсулот сифатида тавсия этилади. Аммо ётишдан олдин ейилган енгил салат сизни узоқ вақт уйқудан қолдириши мумкин. Помидор айниқса хавфли, у мияда норепинефрин ишлаб чиқаришга олиб келади, бу эса мия фаолиятини оширади. Агар қорнингиз очса, бананни танланг. У мелатонин ва магнийни ўз ичига олади, бу иккала элемент ҳам яхши ухлашга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ухлашдан олдин истеъмол қилмаслик керак бўлган 5 та маҳсулот