Кўриш қобилиятини яхшилаш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш керак?

Кўриш қобилиятини яхшилаш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш керак?
Сабзи ёки қорағатнинг кўришни тиклашда фойдаси йўқ, дейди тиббиёт фанлари номзоди, шифокор-парҳезшунос, гастроэнтеролог Маргарита Арзуманян.

Шифокорнинг айтишича, кўришни яхшилаш, ҳозирги ҳолатини сақлаш учун истеъмол қилинаётган озиқ-овқатлар турлича бўлиши керак.

“Омега-3 ёғ кислотаси, лютеин, рух, шунингдек, А, В, С и Е витаминлари етарлича бўлиши шарт. Ва бу витаминларнинг барчасини оддий озиқ-овқат маҳсулотларидан олиш мумкин”, - дейди шифокор.

Мутахассиснинг таъкидлашича, омега-3 кислотаси барча балиқ гўштида, лютеин - яшил салатда, рух моддаси эса дуккакли маҳсулотларда кўп. Шунингдек, ёнғоқ ва пистада ҳам кўзлар учун фойдали витаминлар бор.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар