Мутахассислар дуккакли маҳсулотлар, балиқ ва ёнғоқларни ҳам кўпроқ истеъмол қилишни тавсия этишмоқда. Чунки дуккаклилар клетчатка манбаи бўлиб, улар юқори калорияли эмас, аммо тўйимлилик ҳиссини беради.
Тўғри овқатланиш бўйича таълим миллий маркази мутахассислари холестерин миқдорини камайтирувчи маҳсулотларни маълум қилишди.
Холестерин (холестерол) - жигарда ҳосил бўлган стероллар гуруҳидан ёғга ўхшаш модда, организмга озиқ-овқатдан киради.Холестерин тана ҳужайралари мембраналарининг ажралмас қисми бўлиб, у организм учун жинсий гормонлар, сафро кислоталари ва нерв ҳужайраларини ишлаб чиқариш учун зарурдир.
Холестерин “яхши” ва “ёмон” холестеринга бўлинади. Ўз навбатида организмда “яхши” холестеринлар миқдори кўп, “ёмон” холестерин эса кам бўлиши керак.
Мутахассисларнинг фикрича, овқатланишдаги ўзгаришлар умумий холестерин миқдорини 25% га камайтиради. Улар ёғли гўшт ва яримфабрикатлар, шунингдек, ёғли пишлоқни камроқ истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда. Ҳайвон ёғларини ўсимлик ёғларига алмаштириш керак.
Парҳезшунослар рационга тўрт маҳсулотни истеъмол қилишни маслаҳат беришмоқда. шулардан бири клетчаткага бой сули ёрмасидир.
Хусусан, дуккакли маҳсулотларни ҳам кўпроқ истеъмол қилиш керак - улар ҳам клетчатка манбаи ҳисобланади. Дуккаклилар юқори калорияли эмас, аммо тўйимлилик ҳиссини беради. Бу эса ўз навбатида, ортиқча вазн ва ёғлардан халос қилади.
Ёнғоқлар ҳам холестерин билан курашишда яхши самара беради. Бундан ташқари, экспертлар Омега-3 манбаси бўлмиш ёғли балиқларни кўпроқ истеъмол қилишни маслаҳат беришди. Балиқ таркибидаги фойдали моддалар триглецеридларни камайтиради ва қон томирлари саломатлигига яхши таъсир қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?