10 388
Куз ва қиш мавсумида тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган D витаминига бой 6 та маҳсулот
Фото: «Новий очаг»
D витамини организм учун жуда ҳам зарур: бу соғлом метаболизмга, энергия даражасига, фойдали кальцийни сўрилишига ёрдам беради ва ҳатто миянинг когнитив функцияларини қўллаб-қувватлайди. Вояга етган киши ҳар куни ушбу витаминни 400-600 МЕ (халқаро бирлик) олиши керак. Ёзда бунинг учун қуёшда 10-15 дақиқа бўлиш етарли бўлса, қуёшсиз ва совуқ мавсумда қўшимча витаминларни қабул қилиш мумкин. «Новий очаг» нашри «қуёш нури» витаминига бой ва баҳоргача организмни соғлом ва фаол ҳаёт кечиришига ёрдам берадиган масулотлар рўйхати билан таништирди.
Қўзиқорин
Фото: «Новий очаг»
Атиги 100 грамм қўзиқорин кундалик эҳтиёжни бутунлай қондириш учун D витаминини ўз ичига олади. Шунинг учун уни таомларга қўшиш ёки ундан салатлар тайёрлаш тавсия этилади.
Лосос балиғи
Фото: «Новий очаг»
Лосос балиғи фойдали витамин таркиби бўйича шубҳасиз чемпиондир. Организмга «қуёш» витаминининг керакли даражасини сақлаб қолиш учун ҳафтада икки порциядан бу балиқни истеъмол қилиш кифоя қилади.
Палтус балиғи
Фото: «Новий очаг»
Бу балиқнинг 100 грамми D витаминига бўлган кунлик эҳтиёжнинг 250 фоизини ўз ичига олади. Палтус юрак ва қон томирлари саломатлиги учун зарур бўлган соғлом ёғ кислоталарига ҳам бой.
Қисқичбақа
Фото: «Новий очаг»
100 грамм қисқичбақа D витаминининг кунлик эҳтиёжининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Асосийси, бу фойдали денгиз маҳсулотларининг порциясида туз кўп бўлмаслигига ишонч ҳосил қилиш — ортиқча натрий юрак ва бошқа аъзолар учун жуда хавфлидир.
Тухум
Фото: «Новий очаг»
Тухумлар ёрдамида D витаминига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондириб бўлмайди, чунки бир дона тухум кунлик эҳтиёжнинг атиги 4 фоизини ўз ичига олади, аммо уларни қўшимча таом сифатида истеъмол қилиш мумкин. Тухумни ўз ичига олган нонушта энг соғлом эрталабки таомлардан биридир.
Пишлоқ
Фото: «Новий очаг»
100 грамм пишлоқ D витамини учун кунлик эҳтиёжнинг 3 фоизини қоплайди. Пишлоқни мунтазам истеъмол қилиш инсульт хавфини камайтиришга ёрдам беради ва қон томирлари ва юрак саломатлигини яхшилайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...