22:52 / 17.09.2022
1 563

Бўғимлардаги кутилмаган оғриқ сабаби айтилди

Бўғимлардаги кутилмаган оғриқ сабаби айтилди
Фото: Towfiqu barbhuiya / Unsplash
Бўғимлардаги кутилмаган оғриқнинг сабабини тиббиёт фанлари номзоди, диэтолог ва гастроэнтеролог Рустам Содиқов «Мосленте» деб атади.

Бу ноқулайлик оддий шакарни, жумладан, ширинликлар ва газланган сувни ортиқча истеъмол қилишдан келиб чиқиши мумкин.

«Оддий сўз билан айтганда, қондаги ортиқча глюкоза бизнинг оқсилларимизни йўқ қилади ва уларнинг молекулаларини яллиғланишга сабаб бўладиган оғир моддаларга айлантиради», деб тушунтирди Содиқов.

Бу маҳсулотлар тананинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деди шифокор. Улар бўғимларнинг мустаҳкамлиги ва эластиклигини пасайтиради, шу билан бирга, бутун таянч-ҳаракат тизимининг мўртлигини оширади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Бўғимлардаги кутилмаган оғриқ сабаби айтилди