17:55 / 26.09.2022
2 360

Грипп юқмайди: Иммунитетни ҳақиқатан ҳам кўтарадиган 10 та маҳсулот

Грипп юқмайди: Иммунитетни ҳақиқатан ҳам кўтарадиган 10 та маҳсулот
Фото: «Новий очаг»
Озиқ-овқатлар таркибидаги моддалар организмга ҳар қандай витамин қўшимчалардан кўра яхши сўрилади. Шунинг учун ёдда тутинг: агар ўзингизни ва яқинларингизни вируслардан ҳимоя қилмоқчи бўлсангиз, ишни тўғри овқатланишдан бошлашингиз керак. Иммунитетингизни кўтариш учун организмга фойдали бўлган маҳсулотлар рўйхатини тузиб чиқинг.

Йогурт
Иммунитетни кўтариш учун овқатланиш рационига қандай маҳсулотларни киритиш керак? Кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатдики, пробиотикларга бой озиқ-овқатлар ичак флорасини нормаллаштириши ва шу билан бирга иммунитет тизимини мустаҳкамлаши мумкин. Агар касал бўлиб қолсангиз, табиий йогурт ёки қатиқ истеъмол қилиш касаллик вақтини 2-3 кунга қисқартиришга ёрдам беради. Мавсумий грипп ва кучли шамоллаш пайтида табиий йогуртларни ичинг ёки лактобактериялар ва бифидобактериялар қабул қилинг.

Саримсоқ
Саримсоқ — аллицинга бой бу маҳсулот энг кучли микробларга қарши таъсирга эга. Ёдда тутинг: саримсоқ эзилганда аллицин ҳосил бўлади ва пиширилганда эса ушбу модда тезда йўқолади. Иммунитет тизимига фойдали бўлиши учун овқатингизга янги майдаланган саримсоқни қўшиб истеъмол қилинг.

Занжабил
Занжабилнинг фойдали хусусиятлари қадим замонлардан бери маълум. Олимлар занжабил таркибида А, C, B витаминлари, магний, синк, фосфор, темир, калий борлигини аниқлади. Занжабил илдизи иммунитет тизимига яхши таъсир қилади, шунингдек метаболизмни фаоллаштиради. Яна бир фойдали жиҳати шундаки, занжабил танани иситувчи таъсирига эга, бу эса қишда ёқимли бўлади.

Брокколи
Брокколининг таркибида кучли антибактериал таъсирга эга бўлган органик бирикма — сулфорафон мавжуд. Кўплаб шифокорлар брокколи ҳатто хавфли ўсмаларнинг ривожланишига тўсқинлик қилишини айтган.

Фото: «Новий очаг»

Ертут
Барча резавор мевалар иммунитетга яхши таъсир қилади ва атроф-муҳитнинг зарарли таъсирини бартараф этишга ёрдам берадиган антиоксидантларга бой. Бироқ ертутда антосиянинларнинг кўп миқдори мавжуд ва бу туфайли улар организмни мукаммал даражада мустаҳкамлайди. Мазали мева иммунитетни мустаҳкамловчи таъсирга эга.

Олма
Олманинг энг фойдали хусусияти ичакларда яшовчи фойдали бактериялар учун яхши озиқ-овқат бўлган эрувчан толанинг юқори миқдоридир. Маълум бўлганидек, соғлом ичак микрофлораси кучли иммунитетнинг калити ҳисобланади.

Фото: «Новий очаг»

Асал
Асалда организмнинг ҳимоя кучларини мустаҳкамловчи жуда кўп фойдали моддалар мавжуд. Яна бир муҳим хусусияти: асал тинчланишга ва стрессни енгишга ёрдам беради. Қанча кам ташвиш бўлса, иммунитет шунча юқори бўлади. Совуқ мавсумда кунига бир ош қошиқ истеъмол қилинг ва таъсирни кучайтириш учун асални ёнғоқ билан аралаштиринг. Болаларнинг иммунитетини мустаҳкамлаш учун ушбу маҳсулотдан фойдаланишни унутманг.

Наъматак
Наъматакда C витамининг юқори миқдори мавжуд, унинг қайнатмаси ўзини вируслардан ҳимоя қилмоқчи бўлганлар ва касал бўлганлар учун катта ёрдам беради.

Ўрмон ёнғоғи (фундук)
Ёнғоқлар — ҳақиқий табиий дори ҳисобланади. Ёнғоқларда мавжуд бўлган ўсимлик моддалари проантоцианидинлар энг кучли антиоксидантлар бўлиб, улар C витаминидан деярли 20 баробар кучлироқ. Проантосиандинлар ҳам қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди, қон босимини пасайтиради ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда самарали восита бўла олади.

Фото: «Новий очаг»

Денгиз балиқлари
Денгиз балиқлари қимматли омега-3 ёғ кислоталари, оқсил, аминокислоталар ва энг муҳими, иммунитет ҳужайраларининг ишида фаол иштирок этадиган синкга бой. Ёғли балиқлар жуда фойдали ҳисобланади — сардиналар, форель, лосось, тунец балиқлари болалар ва катталар учун ажойиб иммунитетни кўтарувчи маҳсулотлардир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Грипп юқмайди: Иммунитетни ҳақиқатан ҳам кўтарадиган 10 та маҳсулот