16:36 / 13.10.2022
1 268

Қандай касалликларда жисмоний фаолият аҳволингизни енгиллаштириши мумкин?

Қандай касалликларда жисмоний фаолият аҳволингизни енгиллаштириши мумкин?
Кўпинча одамлар турли сабабларга кўра жисмоний машқ билан шуғулланмайди ёки бирон бир касаллик туфайли машғулотларни бошлашдан қўрқишади, чунки спорт фақат ёшлар ва соғломлар учун деб ҳисоблашади. Аммо жисмоний фаолият ҳам ўз вақтида ва меъёрида олиб борилса, жуда кўп дардларга даво бўлиши мумкин.

Юқори қон босими

Қон босими 140/90 мм даражада кўтарилган деб ҳисобланади. Агар қон босими икки кун давомида шундай бўлса, ташхис гипертониядир.

Бу юрак, мия ва бошқа органларга зарар етказиши мумкин бўлган жиддий касаллик бўлганлиги сабабли ташхис одамни жисмоний машқлар қилишдан тўхтатиб қўйиши мумкин. Бундан ташқари, босим кўтарилади ва бу баъзида бош оғриғи, бош айланишига олиб келади.

Аммо машғулотларнинг тўғри интенсивлигини танласангиз, машқлар нафақат зарар етказмайди, балки касалликнинг ривожланишини тўхтатиб, патологик жараёнларни орқага қайтариши мумкин.

Ҳар қандай машқлар қуйидаги хавфли шароитларда тақиқланади:
- яқинда бўлган миёкард инфаркти;
- электрокардиографиядаги ўзгаришлар;
- тўлиқ юрак блокадаси;
- ўткир юрак етишмовчилиги;
- беқарор стенакардия;
- назорат қилиб бўлмайдиган оғир гипертензия (180/110 мм дан ортиқ).

2-тоифа диабет

2-тоифа диабетга чалинган одамлар гипогликемия хавфи туфайли жисмоний фаолиятдан узоқлашиши мумкин. Кўтарилган ҳар бир юк қондаги қанд миқдорини пасайтиради.

Аммо агар буни ҳисобга олиб, уни интенсивлик билан ошириб юбормасангиз, машғулотлар фақат фойда келтиради.

2-тоифа қандли диабет шуни кўрсатдики, машқлар тананинг инсулинга реакциясини яхшилайди, қон липидларини пасайтиради, шакар назоратини яхшилайди ва ҳеч қандай ножўя таъсир кўрсатмайди. Бундан ташқари, ижобий ўзгаришлар вазн йўқотмасдан ҳам содир бўлади.

Астма

Нафас йўлларининг сурункали яллиғланиш касаллиги бўлиб, унинг белгилари йўтал, хириллаш, нафас қисилиши ва кўкрак қафасининг сиқилишини ўз ичига олади.

Кучли жисмоний машқлар нафас қисилишига олиб келганлиги сабабли астма билан оғриган беморлар таниш ноқулайликдан қўрқишлари, жисмоний машқлар қилишдан қочишлари мумкин.

Аммо аэроб машқлар юрак ва ўпка ҳолатини яхшилашга ёрдам беради, максимал кислород истеъмолини оширади ва нафас ёлларига ижобий таъсир қилади.

Бел оғриғи

Бел оғриғи тўлақонли ҳаётга халақит берадиган ва 90 фоиз аёлларда аниқ ташхисга эга бўлмаган таянч-ҳаракат тизимининг энг кенг тарқалган муаммоларидан биридир.

Белдаги ноқулайлик одамларнинг машқларни тўхтатиши ва жисмоний фаолликни минимал даражага туширишига олиб келиши мумкин. Бу катта хатодир, чунки жисмоний машқлар белнинг ҳолатини яхшилашнинг тасдиқланган усулларидан бири.

Бундан ташқари, жисмоний машқлар ҳатто диск чуррасида ҳам ёрдам беради. Бу бел муаммоларининг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир.

Мушакларни тиклаш учун бир қатор махсус стабилизация ҳаракатларини бажаришингиз, шунингдек, оғир нарсалар билан машқ қилишингиз мумкин.

Артроз

Остеоартрит ёки артроз — бу бўғим суякларини қоплайдиган ва уларнинг бир-бирига ишқаланишига тўсқинлик қиладиган тоғай юпқалашиб, йўқ бўлиб кетадиган касалликдир. Натижада бўғим шишади ва оғрийди.

Артроз ҳаётни жуда мураккаблаштиради. Одамлар оғриқ қаердан келиб чиққанини ва у билан қандай курашиш кераклигини тушунмайди. Вақт ўтиши билан бу одамнинг ҳар қандай жисмоний фаолиятдан қочишга, машғулотларни тўхтатишга ва кундалик ҳаётда имкон қадар камроқ ҳаракат қилишга олиб келади.

Шу билан бирга, тегишли машқлар нафақат тоғай заифлашишидан ҳимоя қилади, балки оғриқни енгиллаштиради, ҳаракат доирасини оширади ва носоғлом бўғиннинг функционаллигини оширади.

Онкологик касалликлар

Онкологик касалликларда ҳам машғулотларга чек қўйилмайди. Бундан ташқари, жисмоний машқлар жисмоний фаолликни камайтиришнинг асосий сабабларини бартараф этишга ёрдам беради.

Баъзи саратон турлари жисмоний фаолият давомида эҳтиёткорликни талаб қиладиганлиги сабабли махсус машғулот режими ва интенсивлиги шифокорингиз билан аниқланиши керак, айниқса сизда:

- юрак ёки ўпка билан боғлиқ касалликлар;
- стома;
- кучли чарчоқ;
- мувозанат муаммолари.

Агар сизда мувозанат билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, велотренажёрда шуғулланганингиз маъқул.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қандай касалликларда жисмоний фаолият аҳволингизни енгиллаштириши мумкин?