21:28 / 01.12.2022
1 382

Шакар ва ун маҳсулотларидан воз кечилса, организмда қандай ўзгаришлар юз беради?

Шакар ва ун маҳсулотларидан воз кечилса, организмда қандай ўзгаришлар юз беради?
Фото: Pinterest
Шакар — бу бир қарашда зарарсиз кўринадиган маҳсулот. Ун ҳам худди шундай хусусиятга эга. Аммо бундай маҳсулотлардан воз кечиш унчалик осон иш эмас. Wday нашри ушбу икки маҳсулот истеъмоли тўхтатилса, организмда қандай ўзгаришлар рўй беришини санаб ўтди.

Организм ва мия том маънода рефлексга ўрганган, қанча кўп ширинлик истеъмол қилинса, унга нисбатан кўпроқ иштиёқ пайдо бўлаверади. Қолаверса, кунлик глюкоза нормаси шакардан эмас, балки дон, сабзавот ва мевалардан олинади. Аммо ун маҳсулотларини тамоман рациондан чиқаришнинг имкони бўлмаса, жавдар нони билан алмаштириш мумкин.

Шакар эса жуда кўп маҳсулотлар таркибида яширинган: газли ичимлик, сироп, қаҳва, соуслар, фастфуд таомлари ва ярим тайёр маҳсулотлар. Нон, булочка, пирог, кекс ва макарон маҳсулотлари эса унни ўз ичига олади. Буларнинг барчасини рациондан чиқариб ташлаш эса унчалик ҳам осон эмас.

Ҳар бир инсон камида бир марта бу зарарли маҳсулотлардан воз кечиш ҳақида ўйлайди. Аммо бир ой давомида шакар ва ун маҳсулотларидан воз кечган одамнинг натижаларидан бошқа ҳеч нарса бунга ундамайди. Келинг, ун ва шакар истеъмол илмаганда, организмда нима содир бўлишини кўриб чиқайлик.

Икки кун ичида:
Дастлабки кунлар осон ўтмайди. Асабийлашиш ва тобелик хуружлари бўлиши мумкин, бу кайфиятнинг тушишига олиб келади. Аммо эсда тутиш керакки, бу бир неча кун давом этади. Организм буни енгишга қодир. Кейинчалик чекловларга риоя қилиш осонлашади.

Бир ҳафтадан кейин:
Бир ҳафтадан сўнг энергия ва куч пайдо бўлади. Тери яхшиланади, метаболизм тезлашади ва ошқозон ости бези соат каби ишлайди. Шакар стресс гормони кортизол ишлаб чиқарилишини қўзғатганлиги сабабли ширинликсиз ўтган бир ҳафтадан кейин уйқу сифати яхшиланади, ҳатто уйғониш ҳам осон кечади.

10 кундан кейин:
Юрак-қон томир тизими яхши ишлай бошлайди, чунки шакар туфайли пайдо бўлган зўриқиш камаяди. Шунингдек, 1-2 килограммга вазн камайиши мумкин. Натижаларнинг барчаси ижобий кўринишда бўлади.

Бир ой ичида организмга нима бўлади?

Тери силлиқлашади, тери кўчиши тўхтайди. Шубҳасиз, ёшроқ кўриниш мумкин, 3-8 килограммга вазн камаяди. Организм тетиклашади, кўпроқ ҳаракат қилиш ва тез-тез машқ қилиш истаги пайдо бўлади. Мия фаолроқ ишлай бошлайди, янги маълумотлар аввалгидан кўра яхшироқ эсда қолади.

Шакар ва ундан воз кечиш худди панацея (бу барча касалликлар учун афсонавий универсал восита бўлиб, у ҳаётни узайтириши мумкин)га ўхшайди. Лекин аслида, бу ортиқча вазнни йўқотиш, энергия олиш ва организмни тартибга солишнинг ажойиб усули. Ушбу чекловларга доимий равишда амал қила олиш бу инсоннинг ўзига боғлиқ. Аммо саломатлик ва узоқ умр кўриш учун синаб кўришга арзийди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шакар ва ун маҳсулотларидан воз кечилса, организмда қандай ўзгаришлар юз беради?