19:49 / 12.12.2022
1 113

Саломатлик билан соғлиқ муаммоларни қандай бартараф этиш мумкин?

Саломатлик билан соғлиқ муаммоларни қандай бартараф этиш мумкин?
Фото: Marie Claire
«Барча касалликлар асабийликдан келиб чиқади» деган иборани ҳамма билади. Чиндан ҳам бу илмий жиҳатдан тасдиқланган ҳақиқат. Marie Claire нашри инсон организмида тез-тез учрайдиган саломатлик билан боғлиқ муаммоларни қандай бартараф этиш мумкинлиги ҳақда сўз юритди.

Тери

Тери нафақат организмнинг энг катта органи, балки ташқи таъсирдан асосий ҳимоя ҳамдир. Агар психосоматика ҳақида гапириладиган бўлса, ақлга келган биринчи нарса сўгалдир. Буни одамлар кўпинча ёқимсиз вазият билан талқин қилиши мумкин. Аммо бундан қочиб қутулиб бўлмайди, натижада тери қўполлашади, гўё психологик заифликни кучайтиради ва сезгирликни камайтиради. Айтганча, кўпинча яллиғланиш хусусияти бартараф этилса, сўгаллар ҳам йўқолади. Шунинг учун бундай муаммолар пайдо бўлса, ҳаётни таҳлил қилиш лозим, эҳтимол, бирор нарса психологик мувозанатни бузган бўлиши мумкин.

Таянч-ҳаракат тизими

Инсон ҳар қандай чидаб бўлмас мусибатлар ёки мажбуриятлардан азобланганда, умуртқа поғона кўпинча зарар кўради. Психологик зўриқишлар ҳам бўғимларга салбий таъсир кўрсатади. Бу кучли бел оғриғи билан ҳам белги бериши мумкин.

Кўриш ва эшитиш қобилияти

Инсон организми ўз-ўзини жуда яхши ҳимоя қилади. Масалан, кимнидир кўргиси келмаса, кўзлар ёпилади ва бу билан кўриш қобилиятида муаммо пайдо бўлади. Кимнидир тинглагиси келмаса, қулоқлар ўзини беркитади ва натижада эшитиш билан боғлиқ камчиликлар юзага келади.

Қон босими

Қон босимининг ошиши кўпинча хавотирнинг кучайиши билан боғлиқ. Масалан, одам ўзининг салбий ташвишлари билан организмни ҳаддан ташқари зўриқтириб юборади. Яъни стресс даражаси ҳаддан ташқари ортиб кетади ва организм уни енгишга ҳаракат қилади. Натижада қон босими ошиши доимий ҳолатга айланади.

Овқат ҳазм қилиш тизими

Гастрит каби кенг тарқалган касаллик баъзида одам ўз ҳаётидаги бирон бир одамни ёки вазиятни том маънода ҳазм қила олмаслиги, ўзини қоралаши, бирор нарсада айблаши ва таъна қилиши туфайли юзага келади. Ушбу вазиятда ошқозон нишонга айланади, салбий ҳис-туйғулар оғриқ белгилари шаклида қайтарилади. Аммо ичак билан боғлиқ муаммолар кўпинча одамни тинч қўймайдиган шикоятларидан дарак беради.

Бунинг сабаби шундаки, хотирада маълум воқеа билан боғлиқ ҳис-туйғулар ва тажрибалар жонли равишда муҳрланиб қолади, аммо одамнинг ўзи улар билан курашишни хоҳламайди ва организм яллиғланиш энергиясини бутун баданга йўналтиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Саломатлик билан соғлиқ муаммоларни қандай бартараф этиш мумкин?