13:30 / 17.12.2022
1 308

Бир кунда қанча пиёда юриш керак? Мутахассис тавсияси

Бир кунда қанча пиёда юриш керак? Мутахассис тавсияси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори директори Нодира Алиханова пиёда юришнинг инсон саломатлигига фойдали жиҳатлари ҳақида гапирди.

— Ҳаммаси индивидуал. Энг аввало, инсон ўзининг жисмоний ҳолатига қараши лозим. Қанча пиёда юргиси келса, шунча юриши ва масофани ҳар куни ўртача 100 қадамдан ошириб бориши мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, бу машғулотга яқинлар, дўстларни ҳам чорлаш керак. Энг муҳими, мазкур жараёндан роҳат олиш, уни танани қийнайдиган машғулот сифатида қабул қилмаслик зарур.

Қачон бошлаш керак?

Машғулотни овқатдан 1 соат аввал ёки таомлангандан 1,5-2 соат кейин бошлаш энг мақбул йўл. Энг асосийси, юришни ҳар қандай об-ҳаво шароитида бажариш мумкин, фақат мавсумбоп кийим бўлса, кифоя.

Қачон тугатамиз?

Юриш вақти ухлашдан 2 соат олдин тугагани маъқул. 35 ёшдан юқори ва ҳеч қачон спорт билан шуғулланмаган инсон жуда секин юришдан бошлагани мақсадга мувофиқ. Қолаверса, 35 ёшдан ошмаганларга ҳам машғулотни секин юришдан бошлаш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Бир кунда қанча пиёда юриш керак? Мутахассис тавсияси