Фото: The Voice Mag
Янги йил байрамида ортиқча овқатланиш ва газли ичимликлардан қочиш жуда қийин. Шунинг учун ҳозирдан жигар саломатлиги ҳақида ўйлашни бошлаш керак — байрамгача қолган қисқа вақт ичида кўпроқ детоксли маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилади, деб ёзади The Voice Mag.
Янги йил байрами яқин, демак, ёғли таомлар, майонезли салатлар ва турли хил ичимликлар — организмни олдиндан тайёрлаш лозим. Рационга эса жигар учун фойдали озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш тавсия этилади.
Кўк чой
Кўк чой жигарнинг соғлом ишлаши ва сафро оқими учун зарур бўлган P витаминига бой. Ушбу элементнинг деярли бутун кунлик эҳтиёжи бир стакан иссиқ ичимликда мавжуд.
Сут
Сут маҳсулотлари леситин ва метионин — организмдаги метаболик жараёнларга таъсир қилувчи муҳим аминокислоталарга бой. Ушбу моддалар туфайли жигарда виссерал ёғнинг чўкиши камаяди. Айнан шунинг учун одамларда қандли диабет ва гипертония каби жиддий касалликлар тез-тез учрайди.
Грэйпфрут
Аччиқ цитрус таркибида глутатион мавжуд. Ушбу модда иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва жигарда тўпланган токсинлардан тозалайди.
Сули ёрмаси
Катта миқдордаги клетчатка, витамин ва антиоксидантларга бой сули ёрмаси жигар саломатлиги учун мукаммал маҳсулотдир. Бундан ташқари, у зарарли моддаларнинг сўрилишини камайтиради.
Зираворлар
Яъни саримсоқ ва қалампир. Саримсоқ антиоксидант глутатионга бой. Аммо аччиқ қалампир таркибида капсаицин каби фаол бирикма мавжуд бўлиб, у организмни турли хил инфекциядан ҳимоя қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...