22:32 / 30.12.2022
1 492

Эндокринолог аёллар учун зарарли бўлган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди

Эндокринолог аёллар учун зарарли бўлган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди
Фото: The Voice
Аёллар 30 ёшдан ошгандан кейин нафақат вазн орттирмаслиги учун, балки турли хил касалликлар хавфи туфайли ҳам парҳезга эътиборли бўлиши керак. Эндокринолог-врач Алина Алкашева аёллар саломатлигига зарар етказадиган, парҳезга киритишда эҳтиёт бўлиш керак бўлган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди.

Мутахассис ушбу маҳсулотларнинг хавфли эканини таъкидлади, чунки уларни узоқ вақт давомида истеъмол қилиш нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.

Мутахассис Алкашева аёлларга шакарни кўп миқдорда истеъмол қилмасликни тавсия қилди, чунки шакар вазн ортиш хавфини юзага келтириши, инсулин билан боғлиқ муаммоларни юзага чиқариши, юрак-қон томир касалликлари, поликистик тухумдон синдроми ва атеросклерозга олиб келиши мумкин.

Шунингдек, шакар юз терисига ёмон таъсир кўрсатади: у коллаген ишлаб чиқаришни тўхтатади ва эрта қаришга олиб келади. Эндокринолог аёллар учун оддий углеводларнинг энг хавфсиз суткалик миқдори 50 грамм эканини аниқлади.

Эндокринолог-врач спиртли ичимликлардан воз кечишни маслаҳат берди. Унинг таъкидлашича, этил спирти ичак микрофлорасига заҳарли таъсир кўрсатади ва витаминлар, минераллар, ёғлар, оқсиллар, углеводларнинг сўрилишини бузади.

Шифокорнинг рўйхатида барча сутли маҳсулотлар ҳам келтирилган, чунки сутнинг таркибида кўп миқдорда инсулин ишлаб чиқаришни қўзғатадиган лактоза мавжуд. Бу юз терисида шиш ва ҳуснбузарларнинг чиқиши билан намоён бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Эндокринолог аёллар учун зарарли бўлган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди