08:02 / 18.01.2023
187

Мутахассис: Қишда юқумлик касалликлар нима сабабдан авж олади?

Мутахассис: Қишда юқумлик касалликлар нима сабабдан авж олади?
Мутахассислар қишда мавсумий касалликлар авж олишини иммунитет заифлашуви билан изоҳлайди. Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Тожиев бу бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, вируслар совуқ ва қуруқ ҳавода фаоллашади. Тўғри, қиш фасли атмосферада намлик нисбатан юқори бўлади. Бироқ хоналар иситилиши сабабли ҳаво қуруқлашади. Бу эса инфекцияларнинг авж олиши учун қулай муҳит.

Патогенлар тоза ҳавони ёқтирмайди. Аммо совуқ кунларда эшик ва деразалар зич ёпилиб, хоналар ҳавоси тез-тез алмаштирилмайди. Одамлар асосий вақтини иссиқ шароитда, бир неча киши ёки кўпчилик бир жойда жамланиб ўтказади. Вируслар эса ёпиқ бино-иншоотлар, аҳоли гавжум жойларда тезроқ тарқалади.

Д витамини — иммунитет тизимининг меъёрий ишлаши учун муҳим элемент. Танамиз бу моддани мустақил ишлаб чиқара олади. Фақат бунинг учун ультрабинафша нури зарур. Қиш фаслида қуёшли кунлар кам бўлиши боис организмнинг бу дармондорига эҳтиёжи ортади. Совуқ ҳарорат юқори нафас йўлларидаги туғма иммунитет ҳужайралари фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Ўз навбатида, қуруқ ҳаво инфекциялар учун тўсиқ бўлган шиллиқ қаватлар хусусиятларини ўзгартиради.

Янги узилган сархил мева-сабзавотлар — витаминларнинг табиий манбаи. Қишда бундай маҳсулотларни топиб истеъмол қилиш қийин. Бу ҳам иммунитетни заифлаштирувчи яна бир омил. Камҳаракатлик ҳам организмнинг касалликларга курашиш қобилиятини сусайтиради. Оқибатда шамоллаш ва гриппга чалиниш эҳтимоли ошади. Қиш мавсумида кўпчилик асосий вақтини ёпиқ муҳитда ўтказиши туфайли жисмоний фаолликдан чекланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Мутахассис: Қишда юқумлик касалликлар нима сабабдан авж олади?