Мутахассиснинг айтишича, нонушта вақти истеъмол қилинадиган баъзи турдаги маҳсулотлар ошқозон ости безига оғирлик қилиши ва юрак-қон томир тизимига зарар келтириши мумкин.
Кўпчилик нонуштада истеъмол қилишга одатланган бутерброд ёки сариёғли, пишлоқли нон саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин.
Гастроэнтеролог Сергей Вяловнинг сўзларига кўра, бундай нонушта ошқозон ости безига оғирлик юклаб, панкреатитга олиб келиши мумкин. Чунки ёғли маҳсулот ёки ёғли овқат ошқозон ости безида сафро оқимини келтириб чиқаради.
Бундан ташқари, нонуштада мунтазам бутерброд истеъмол қилиш юрак-қон томир тизими учун хавфли. Ҳайвон ёғлари қонда холестерин ва триглицеридлар миқдорини оширади. Бу атеросклерознинг тез ривожланишига сабаб бўлади.
“Атеросклероз тошмалар юракка қон оқимини тўсиб қўяди. Оқибатда юрак касалликлари-стенокардия ва инфарктга чалиниш мумкин”, - дейди шифокор.
Таъкидланишича, бутербродни умуман истеъмолдан чиқариш шарт эмас. Мувозанатлаштирилган рационда ҳайвон ёғлари, ўсимлик ёғлари ва маҳсулотлари ҳам бирдек бўлиши зарур. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Олмалиқ шаҳри ва Янгийўл туманида қонунбузарлар жиноят устида қўлга олинди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!