Шифокор кардиолог Ольга Фролова соғлом одамларда қон босими кўтарилишининг эҳтимолий сабаблари ҳақида айтиб берди.
Фролованинг айтишича, гипертония (юрак-қон томир тизими, бош мия, жигар ва бошқа касалликларга сабаб бўлувчи жиддий патологик ҳолат) га чалинмаслик учун тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилиш зарур.
Мутахассис тавсиясига кўра, туз, шакар ва ҳайвон ёғлари истеъмолини камайтириш лозим. Бундан ташқари, тамаки чекиш ва спиртли ичимликлардан воз кечган маъқул.
“Қон босимини мунтазам ўлчаб бориш эрта ёшда иккиламчи гипертонияга чалинмасликни олдини олади. Агар эрта ёшда қон босими 140 га 90 дан баланд бўлса, албатта шифокорга мурожаат қилиш лозим”, дейди шифокор.
Шифокорнинг айтишича, гипертензия (артерияларнинг мунтазам юқори босимда бўлиши) ҳолатида одамлар кўпроқ тана қизиши ва оғриқлар билан шикоят қилади. Бундан ташқари, юз қизариши ҳолатлари ҳам учрайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди