14:00 / 11.04.2023
298

Бош оғриғи, доимий чарчоқ ҳисси ҳамда аллергиянинг бошқа белгилари

Фото: “Яндекс.ру”

Фото: “Яндекс.ру”

Аллергия энг кенг тарқалган сурункали касаллик ҳисобланади. Ушбу касалликнинг баъзи шакллари дунё аҳолисининг 10 дан 40 фоизигача таъсир қилади ва 2025 йилга келиб бу касалликка чалинганлар сони 50 фоизгача ошиши мумкин.

Аллергияни аниқлаш осон, деган стереотип мавжуд. Ёшланган кўзлар, бурун битиши, тошмалар — ҳақиқатан ҳам, бу аллергиянинг энг кенг тарқалган аломатлари ҳисобланади. Бироқ бу касалликнинг бошқа белгилари ҳам бор. Lifehacker нашри кўп ҳолларда эътиборсиз қолдириладиган аллергия белгилари ҳақида маълумот берди.

Ёрилган лаблар

Оғиз орқали нафас олиш одати лабнинг қуриши ва ёрилишига олиб келади. Кўпинча лабдаги ёриқлар аллергия билан оғриган беморларда сезиладиган илк аломат ҳисобланади.

Қорин оғриғи

Кливленд клиникаси маълумотларига кўра, мунтазам, енгил қорин оғриши озиқ-овқат маҳсулотларига аллергия борлигининг нисбатан кенг тарқалган, бироқ кўпинча эътибордан четда қолган аломати ҳисобланади.

Оғриқ сабаби — аллерген билан алоқа қилишда ошқозон-ичак трактида ишлаб чиқариладиган гистаминлар.

Кўз остидаги қора доиралар

Синусларда аллергик шиш кўз остидаги кичик капиллярларда қоннинг турғунлигига олиб келади. Қон томирлари кенгаяди, қораяди ва кўз атрофидаги энг нозик тери остида кўринадиган бўлади.

Ҳид сезишнинг йўқолиши

Агар аллергия билан боғлиқ бурун битиши даволанмаса (масалан, буни сезмаслик ва оғиз орқали нафас олишга одатланмаслик), бу ҳолат ёмонлашиши ёки ҳатто ҳид сезиш қобилиятининг йўқолиши — аносмияга олиб келиши мумкин.

Таъм сезувчанлигининг пасайиши

Таъмни ҳис қилиш қобилияти ҳид сезиш ҳисси билан чамбарчас боғлиқ. Агар ҳид сезиш билан муаммога дуч келсангиз, унда таъм билиш қобилияти ҳам йўқолади.

Сиз билвосита белгилар билан таъм сезувчанлигининг пасайишини сезишингиз мумкин. Масалан, таомингиз таъмини яхшилаш учун туз ва мурчни олдингидан кўра тез-тез ишлата бошлайсиз.

Ҳириллаган овоз

Жиддий аллергия вокал трактини сиқади. Бу овознинг бўғилишига олиб келиши мумкин. Агар пайдо бўлган товуш 7-10 кун ичида ўзгармаса, терапевт қабулига бориш керак.

Аллергия белгиси сабабсиз қуруқ йўтал билан пайдо бўлиши мумкин, ундан ҳеч қандай тарзда қутулолмайсиз.

Хавотирланиш, ташвишланишнинг кучайиши

Анафилактик шок, аллергик реакциянинг оғир шакли, баъзида ваҳима ҳуружига ўхшайди. Агар мунтазам равишда ваҳима ҳуружларини бошдан кечирсангиз ва уларга нима сабаб бўлаётганини тушунмасангиз, атрофингиздаги муҳитга эътибор беринг.

Ваҳима шахсан сиз учун хавфли бўлган аллергеннинг организмга жавоби бўлиши мумкин. Агар ўзингизда аллергия бор деб ўйласангиз, шифокорингиз билан боғланинг ва унга сизга шубҳали кўринаётган аломатлар ҳақида батафсил айтиб беринг. Шифокор сизни текширади, турмуш тарзингиз, овқатланишингиз, ёмон одатларингиз ҳақида сўрайди. У катта эҳтимол билан бошқа касалликлар йўқлигини аниқлаш учун бир қатор тестларни ўтказишни таклиф қилади.

Агар терапевтга яширин аллергия ҳақидаги тахмин ўринли бўлиб туюлса, бошқа мутахассис — аллергист қабулига борасиз ва унинг раҳбарлиги остида танангизда ҳаддан ташқари ноқулайлик реакциясини келтириб чиқарадиган моддани топиш учун аллергенлар учун синовдан ўтасиз.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Бош оғриғи, доимий чарчоқ ҳисси ҳамда аллергиянинг бошқа белгилари