Бош оғриғи кўпинча турли хил интенсивликдаги кўнгил айниши, баъзида қусиш билан бирга келади. Ушбу касалликнинг сабаблари турлича бўлиб, уни аниқлаш учун шифокор ёрдами керак.
Кўнгил айниши ва бош оғриғи — бу аломатлар нимани англатади? Қандай қилиб улардан уй шароитида қутулиш мумкин? Агар кўнгил айниши билан кечадиган оғриқлар билан ошқозон ва ичак билан боғлиқ бўлмаса, унда бу касалликнинг сабаблари асаб тизимидаги бузилишлардан келиб чиқади.
Бош оғриғи ва кўнгил айнишнинг мумкин бўлган сабаблари
Кўнгил айниши ёки ҳатто, қусиш билан бирга келадиган бош оғриғига нима сабаб бўлиши мумкин:
- Умуртқа поғонаси ва бош суягининг шикастланиши;
- Бўйин остеохондрози;
- Ички “черепной” босим;
- Миядаги ўсма жараёнлари;
- Бурун инфекциялари (фронтал синусит, синусит);
- Менингитлар, тўқималарнинг яллиғланиши (менингит, энсефалит);
- Аллергия, ўткир респиратор инфекциялар, кўриш муаммолари;
- Гормонал етишмовчилик;
- Инсулт;
- Юрак ишемик касаллиги;
- Елка мускулларининг ортиқча зўриқиши;
- Мигрен.
Ушбу рўйхат тўлиқ эмас. Фақатгина малакали шифокоргина аниқ сабабни аниқлай олади. Ҳеч қачон ўзингизга мустақил равишда ташхис қўйманг!
Нохуш аломатлардан қандай қутулиш мумкин?
Кўнгил айниши билан кечадиган бош оғриғининг аломатларини енгиллаштириш учун уй шароитида бир неча усулларни қўллаб кўришингиз мумкин. Қуйидагилар хавфсиз ва оддий усуллардир:
- Туз эритмаси. Бу нафақат оғриқни енгиллаштиради, балки босимни ҳам камайтиради. Докани 8 та қатламга қатланг. 250 мл сувни оловга қўйинг ва уни 60-70 даража ҳароратга келтиринг. Унга ўртача 2 ош қошиқ туз солиб эритинг. Пешона, қулоқлар ва бошингизни илиқ сув билан намланг. Докани иссиқ эритмага солинг, сиқиб олинг ва бошни боғланг (пешона, қулоқ, энса дока билан қопланган бўлиши керак).
- Қаттиқ кўнгил айнишда лимон бўлагини шимиб кўринг.
- Қон босимингизни ўлчанг. Агар у юқори ёки паст бўлса, шифокор сизга буюрган дорини қабул қилинг
- Maxсус нуқталарни уқалаш амалиётини бажаринг.
- Бошнинг орқасида, бош суяги тагида, бўйиннинг иккита катта мушаклари ўртасида иккита параллел чуқурчани топинг. Булар онг эшиклари деб аталадиган эшиклардир. Ушбу нуқталарга озгина босинг ва уларни массаж қилинг. Шунингдек, сиз артрит, мигрен, асабийлашиш ва ҳаракат координация билан боғлиқ муаммоларни сезасиз.
Бош оғриғи ва кўнгил айнишидан буткул халос бўлиш учун аниқ ташхис қўйиш борасида шифокор билан маслаҳатлашинг. Ўзбилармонлик билан даволаниш соғлиғингизга зарар етказиши ҳеч гап эмас.
Эксперт фикри
“Кўнгил айниши гастрит белгиларидан бири бўлиб, у дунё аҳолисининг 60 фоизини қамраб олади. Бу касаллик жуда кўп муаммоларни келтириб чиқаради. Борди-ю, даволанмаса, сурункали ҳолатга ўтиб, ошқозон ярасига олиб боради. Ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши энг кўп учрайдиган шикоятлардан биридир.
Ўткир гастрит тўсатдан пайдо бўладиган касаллик бўлиб, инфекция, меъёрдан кўп овқатланиш ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш натижасида юзага келади. Унинг аломатларини сезмаслик мумкин эмас — қорин бўшлиғида, асосан, юқори қисмида ўткир оғриқлар, кўнгил айниши, иситма, заифлик кузатилади. Шошилинч касалхонага ётқизиш зарур бўлганда энг хавфли ҳолат ошқозондан қон кетишидир.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг