
2035 йилга келиб, тиббиёт соҳасида қўлланиладиган IT (информацион технологиялар) жиҳозлар бозори кўлами 1,5-2 трлн долларга етади, деб баёнот бермоқда "Р- Фарм" компаниялар гуруҳи тиббиёт йўналиши раҳбари Михаил Самсонов. У, ПХИФ-2016 доирасида ташкил этилган "Миллий технология ташаббусида ITнинг ўрни" номли амалий нонуштасида қилган чиқишида шундай фикрларни билдирган. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.
"Health Net бозори доирасида (интернет + тиббиёт), информацион технологиялар ҳақида сўз юритилса, ҳозирги вақтда у 90 млрд доллар атрофида, аммо 2035 йилга келиб бу рақам 1,5-2 трлн доллар бўлиши кутилаяпти", - деган Самсонов.
Умуман, Health Net соҳасида учта йўналиш: IT, тиббиёт ва генетикани ажратиб кўрсатиш мумкин, деб аниқлик киритган Самсонов.
"Health Net - бу келажак технологияларидир. Янги бозорлар ёки бир неча йиллардан сўнг пайдо бўладиган бозорлар ҳажми ҳозирдаёқ 1 трлн долларга баҳоланади. Тахминимизча, бу рақам 2020 йилда 2 трлн, 2035 йилга келиб, 4 трлн доллар атрофида бўлади", - деб башорат қилган эксперт.
Умуман олганда, Самсоновнинг қайд этишича, соғлиқни сақлаш бозори дунёдаги энг йирик бозорлардан бири бўлиб, ўтган йил якунига кўра, унинг ҳажми 9 трлн доллар атрофида бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар